Дунё

Европанинг қуриётган дарёлари — фото

Европанинг қуриётган дарёлари: фотосуратлар

Европа Ернинг бошқа минтақаларига нисбатан тезроқ исиб бормоқда. Ёз давомида қитъа бир неча бор кучли жазирама тўлқинларини бошдан кечирди. Минтақа иқтисодиёти учун муҳим бўлган дарёларда сув сатҳи сезиларли даражада пасаймоқда. Айниқса, олтита давлатдан оқиб ўтувчи Рейн ва ўнта давлат ҳудудидан оқиб ўтувчи Дунай дарёлари қурғоқчиликдан жиддий зарар кўрмоқда. “Медуза” ушбу икки дарёнинг 2025 ва 2026-йилларда космосдан қандай кўринганини акс эттирувчи суратларни таққослади.

**Дунай**

Будапештдан 45 километр узоқликдаги дарёнинг кўриниши. Қурғоқчилик туфайли Венгрия пойтахти ва унинг атрофида сув ва энергия танқислиги кузатилмоқда.

* 2025-йил 9-август. Фото: ЭСА

* 2026-йил 4-август. Фото: ЭСА

Сербиянинг Прахово қишлоғида сув сатҳи пасайиши натижасида уруш даврида чўкиб кетган немис кемалари юзага чиқиб қолди.

* 2025-йил 10-август. Фото: ЭСА

* 2026-йил 5-август. Фото: ЭСА

Венгриянинг ягона атом электр стансияси “Пакш” Дунай яқинида жойлашган. 3-август куни у сув етишмовчилиги сабабли тўхтатилди.

* 2025-йил 9-август. Фото: ЭСА

* 2026-йил 6-август. Фото: ЭСА

**Рейн**

Кёлн жанубидан ўтувчи дарёнинг кўриниши. Денгиз томон фақат саноқли кемалар ҳаракатланмоқда, уларга ҳам чекланган миқдорда юк ортилган. Экспертлар яқин кунларда дарё янада саёзлашишини кутмоқда.

* 2025-йил 19-август. Фото: ЭСА

* 2026-йил 1-август. Фото: ЭСА

Германиянинг Кауб шаҳрида Рейн сувлари сатҳи тарихда илк бор 20 сантиметрдан пастга тушиб кетди.

* 2025-йил 11-август. Фото: ЭСА

* 2026-йил 3-август. Фото: ЭСА

Аввалроқ Болгарияда Дунай дарёси сув сатҳининг кескин пасайиши натижасида қадимги Рим даврига оид Константин кўпригининг сув остида қолиб кетган пойдеворлари очилиб қолгани ҳақида хабар берилганди.