Европада мигрантлар кўпайди, Россияда эса 4,3 миллионга камайди
2000–2024-йилларда Европада яшовчи мигрантлар сони сезиларли ошди. Умумий ўсишнинг қарийб ярми Буюк Британия, Испания ва Германия ҳиссасига тўғри келган. Россияда эса бу кўрсаткич тахминан 4,3 миллион кишига камайган.

Европада мигрантлар сони ошди, Россияда эса 4,3 миллионга камайди
Унда Европа мамлакатларида 2000-йил июл ва 2024-йил июл ҳолатига кўра яшаган мигрантлар сони солиштирилган.
Бу кўрсаткичлар 24 йил ичида мамлакатга жами нечта одам келганини ёки келганлар билан кетганлар ўртасидаги фарқни билдирмайди. Улар маълум бир вақтда мамлакатда яшаётган мигрантлар сони қандай ўзгарганини кўрсатади. Миллий таърифларга қараб, бу тоифага қочқинлар, бошпана изловчилар ва кейинчалик ўша давлат фуқаролигини олган шахслар ҳам киритилиши мумкин.
Буюк Британия, Испания ва Германияда мигрантлар сони биргаликда қарийб 20,4 миллион кишига ошган. Бу Европадаги умумий ўсишнинг деярли ярмини ташкил этади.
Фоиз ҳисобида эса бошқа давлатлар олдинга чиққан:
Малта - 827 фоиз;
Болгария - 590 фоиз;
Исландия - 522 фоиз.
Испанияда мигрантлар сони тўрт баробардан ҳам кўпроқ кўпайган. Материалда бу қисман 2000-йиллар бошидаги қурилиш суръатларининг ошиши ва 2005-йилда мигрантларнинг ҳуқуқий мақомини қонунийлаштириш дастури билан изоҳланган. Ушбу дастур доирасида қарийб 700 минг ариза топширилган.
Буюк Британияда эса 2000–2024-йиллар оралиғида мигрантлар сони 149 фоизга ошган.
Шунга қарамай, ҳамма мамлакатларда ҳам ўсиш кузатилмаган. Россия мигрантлар сонининг мутлақ камайиши бўйича ажралиб турган: мамлакатда яшовчи ушбу тоифадаги аҳоли сони тахминан 4,3 миллион кишига қисқарган. Сербия, Украина ва Шарқий Европанинг айрим бошқа давлатларида ҳам пасайиш қайд этилган.
Миграция меҳнат ресурслари танқислигини юмшатиш, солиқ тўловчилар сонини кўпайтириш ва демографик пасайиш оқибатларини камайтиришга ёрдам беради. Шу билан бирга, агар инфратузилма аҳоли ўсишига мос равишда ривожланмаса, уй-жой бозори, мактаблар ва давлат хизматларига қўшимча босим юзага келиши мумкин.
Шу сабабли янги келганларнинг жамиятга мослашувида ишлаш рухсатномалари, турар жой, тил ўрганиш ҳамда хорижда олинган малака ва дипломларни тан олиш масалалари муҳим аҳамиятга эга.

