Европада бир кунда 7 та самолётга бомба таҳдиди қилинди
Европада 3-ноябр куни камида еттита йöловçи самолёти бортида портловçи қурилма борлиги ҳақида хабарлар келиб туşди. Текşирувлар натижасида уларнинг барçаси ёлğон экани аниқланди. Ҳодисалардан бири сабаб Варşава яқинидаги аеропорт вақтинçа ёпилди.

Европада бир кунда 7 та самолётга бомба таҳдиди билдирилди
Реутерс агентлигига таяниб ДВ хабар беришича, самолётларнинг барчаси Европа шаҳарлари ўртасидаги рейсларни амалга ошираётган бўлган. Уларнинг тўрттаси Ирландиянинг Рянаир авиакомпаниясига тегишли.
Самолётларнинг иккитаси Варшавага, яна иккитаси Софияга, иккитаси Римга ва биттаси Испаниянинг Мурсия шаҳрига учаётган бўлган.
Полшанинг ЛОТ авиакомпаниясига тегишли, Лондондан Варшавага учган самолёт Шопен номидаги асосий аеропорт ўрнига шаҳар яқинидаги Варшава-Модлин аеропортига йўналтирилган. Лайнер қўнгач, уни текшириш давомида аеропорт вақтинча ёпилган.
Копенгагендан Варшавага келган Ссандинавиан Аирлинес (САС) самолёти эса Шопен аеропортига қўнган. Борт текширилганда ҳеч қандай хавфли буюм топилмаган.
Софияга учаётган яна икки самолёт бўйича ҳам бомба ҳақида хабар олинган. Улардан бири Дублиндан учган Рянаир, иккинчиси эса Милан-Бергамо аеропортидан йўлга чиққан Венгриянинг Визз Аир авиакомпанияси самолёти бўлган.
Шунингдек, Рянаир авиакомпаниясининг Мурсияга қўнган битта ва Римга Лиссабон ҳамда Дублиндан келган иккита самолёти ҳам таҳдидлар сабаб текширувдан ўтказилган.
Бундан бир кун аввал, 2-ноябр куни ҳам шунга ўхшаш ҳодиса юз берган. Лондондан Софияга учган Визз Аир самолёти бортида бомба борлиги ҳақидаги хабардан сўнг Будапешт аеропортига фавқулодда қўнган. Уни Венгрия қирувчи самолёти кузатиб борган. Текширувда портловчи модда излари топилмаган.
Авиация соҳасидаги хавфларни таҳлил қилувчи Оспрей Флигҳт Солутионс консалтинг компанияси таҳлилий бўлими раҳбари Рис Жонснинг фикрича, бундай хабарлардан мақсад умуман авиақатновларни издан чиқариш бўлган.
«Аниқ нишон — муайян давлат, авиакомпания ёки йўналиш йўқлиги мақсад умуман авиақатновларни издан чиқариш бўлганидан далолат беради», - деган у Реутерс агентлигига.
Ёлғон хабарлар ортида ким тургани ҳозирча маълум эмас.

