Иқтисодиёт

Европа йил охирида авиация ёнилғиси тақчиллигига дуч келади — Реутерс

Европа йил охирида авиация ёнилғиси танқислигига юз тутади — Реутерс

Европада 2026-йилнинг тўртинчи чорагида авиация ёнилғиси тақчиллиги янада кучайиб, кунига 510 минг баррелга етиши мумкин.

Сентябрнинг биринчи ярмида Европадаги энг йирик нефт маҳсулотлари сақлаш маркази — Амстердам–Роттердам–Антверпен ҳудудида авиация ёнилғиси захиралари 543 минг тоннагача тушиб кетган. Бу сўнгги етти йилдаги энг паст даража ҳисобланади.

Энергй Аспесц ҳисоб-китобларида бошқа ҳудудлардаги вазият ҳам келтирилган. Унга кўра, йилнинг тўртинчи чорагида АҚШда авиация ёнилғиси таклифи талабни деярли тўлиқ қоплайди. Ҳатто кунига қарийб 18 минг баррел ёнилғи ортиб қолиши мумкин.

Осиё-Тинч океани минтақасида эса ёнилғи сезиларли даражада ортиқча бўлади — кунига тахминан 419 минг баррел.

Компания таҳлилчиларининг таъкидлашича, Европа, АҚШ ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги бу ҳолат учинчи чоракда кузатилган тенденсияларнинг давоми ҳисобланади.

Эронда уруш бошланганидан кейин Яқин Шарқдан ёнилғи етказиб бериш издан чиққач, Европа авиация ёнилғисини Нигерия, Канада, АҚШ ва Жанубий Корея каби давлатлардан кўпроқ импорт қила бошлади, деб ёзади Реутерс.

Сўнгги вақтларда, айниқса, Жанубий Кореядан ёнилғи хариди кескин ошган. Кплер маълумотларига кўра, сентябр ойида Жанубий Корея Европага кунига ўртача 129 минг баррел авиация ёнилғиси етказиб бермоқда. Бу 2022-йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.