Дунё

“Европа Украина билан музокараларни барбод қилиш учун қўлидан келганини қилмоқда” — Лавров

“Европа Украина билан музокараларни барбод қилиш учун қўлидан келганини қилмоқда” — Лавров

26-сентябр куни БМТ минбарида нутқ сўзлаган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европани Украина бўйича музокараларни атайлаб издан чиқаришга уринишда айблади. У Россия ўз мақсадларига қатъий етишини ва хавфсизликка таҳдидларни бартараф этишини таъкидлади.

Лавровнинг айтишича, Трамп маъмурияти манфаатдор бўлган тинчлик музокараларини барбод қилиш учун “Европа қўлидан келган барча ишни қилмоқда”.

“Махсус ҳарбий операциянинг мақсадларига эришилади, Россия хавфсизлигига бўлган таҳдид йўқ қилинади ва тинч ҳаёт қайтади. Бу қандай вазият бўлишидан қатъий назар амалга ошади”, деди у.

Шунингдек, Лавров АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро чўзилиб бораётган бир пайтда, Россия Ҳормуз бўғози ва Форс кўрфази минтақасидаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

26-сентябр куни Германия ташқи ишлар вазири Иоганн Вадефул ва Сергей Лавров ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу уруш бошланганидан бери икки давлат ташқи ишлар вазирларининг илк юзма-юз учрашуви бўлди.

Учрашув Германия ва Россия ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир пайтда ёпиқ тарзда ўтди. Германия Россияни Лейпсиг аеропортига дрон орқали ҳужум уюштиришга уринишда айблаган. Шундан сўнг томонлар ўзаро консулликларни ёпиш ҳақида қарор қабул қилган эди.

Вадефул Россияни Германия, Европа ва НАТОга нисбатан хавфли эскалация йўлидан қайтишга чақирганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Лейпсигдаги ҳужум уриниши ёки бошқа гибрид ҳуружлар Германиянинг Украинани қўллаб-қувватлаш қарорини ўзгартира олмайди.

Сўнгги кунларда Европа давлатлари, жумладан Германия, ўз ҳудудларида Россия саботаж фаолияти кучайганидан хавотир билдирмоқда. Россия босқинидан кейин икки мамлакат ўртасидаги тўғридан-тўғри рейслар тўхтатилган эди.

Учрашув Германия ташаббуси билан бошланиб, тахминан 20 дақиқа давом этган. Немис дипломати Россия қўшинлари урушда ҳар ой минглаб аскарини йўқотаётгани ва иқтисодиёти қулашда давом этаётганини айтган.

Украина президенти Владимир Зеленский ҳам 23-сентябр куни БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаганди.

Россия президенти Владимир Путинга ўзининг 17 миллион квадрат километр ҳудуди ҳам етарли, аммо у бошқа давлатлар ҳудудларини эгаллашни истайди”, дея фикр билдирганди у.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.