Евроиттифоқ ЧатГПТ, Реддит ва Роблох учун энг қатъий рақамли қоидаларни жорий этди

Европа Иттифоқи ЧатГПТ, Реддит ва Роблох учун энг қатъий рақамли қоидаларни жорий этди. Европа Комиссияси ЧатГПТъни жуда йирик онлайн қидирув тизими, Реддит ва Роблохъни эса жуда йирик онлайн платформалар қаторига киритди. Бу уларнинг Европа Иттифоқининг Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуни (ДСА) доирасидаги энг қатъий назорат режимига тушишини англатади, дея хабар беради Эвроневс.
ЧатГПТ учун бу қарор алоҳида аҳамиятга эга. Еврокомиссия интернетдан реал вақт режимида маълумот излаб, фойдаланувчилар саволларига жавоб берадиган сунъий интеллект чатботи тартибга солиш нуқтаи назаридан қидирув тизими вазифасини ҳам бажаради, деган хулосага келган. Хабарда айтилишича, "шу тариқа ЧатГПТ ДСА доирасида бундай мақом олган биринчи сунъий интеллект чатботи бўлди".
Реддит ва Роблох эса фойдаланувчиларга контент яратиш ва уни оммавий тарзда тарқатиш имконини бергани учун жуда йирик онлайн платформалар сифатида белгиланган.
ДСА қонунига кўра, Европа Иттифоқида ойига камида 45 миллион фойдаланувчига эга сервислар жуда йирик платформа ёки қидирув тизими деб эътироф этилади. Бу ЙИ аҳолисининг тахминан 10 фоизига тенг. ОпенАИ маълумотларига кўра, 2026-йил март ойида якунланган олти ой давомида ЧатГПТънинг қидирув функсиясидан Европа Иттифоқида ойига ўртача 159 миллион киши фойдаланган. Реддит ўз аудиториясини 57,2 миллион, Роблох эса қарийб 48 миллион деб кўрсатган.
Компанияларга янги талабларни бажариш учун 2026-йил ноябр охиригача муддат берилган. Улар ҳар йили ўз хизматлари ва алгоритмларидан келиб чиқадиган тизимли хавфларни баҳолаши ҳамда уларни камайтириш чораларини кўриши керак. Бунда ноқонуний контент тарқалиши, вояга етмаганларни ҳимоя қилиш, фойдаланувчиларнинг руҳий ва жисмоний саломатлигига таъсир, асосий ҳуқуқлар, сайлов жараёнлари ҳамда жамоат хавфсизлиги билан боғлиқ хавфлар назарда тутилади.
ЧатГПТ, Реддит ва Роблох, шунингдек, мустақил аудитдан ўтиши ҳамда назорат органлари ва текширувдан ўтган тадқиқотчиларга зарур маълумотларни тақдим этиши шарт. ЧатГПТ ва Реддит устидан назорат Еврокомиссия билан бирга Ирландиянинг рақамли хизматлар координатори Соимисиун на Меан, Роблох устидан эса Нидерландия Истеъмолчилар ва бозорлар бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Янги қарордан кейин ДСАънинг энг қатъий талабларига бўйсунадиган йирик платформалар ва қидирув тизимлари сони 28 тага етди. ЙИ мазкур қонун доирасида технологик компанияларга жами қарийб 870 миллион евро жарима солган. Жумладан, 2026-йил июлда АлиЕхпресс ноқонуний ва қалбаки товарлар савдосини етарлича чекламагани учун 550 миллион евро, майда Тему шунга ўхшаш қоидабузарликлар учун 200 миллион евро жаримага тортилган. Х платформасига эса 2025-йил декабрда контент модерацияси ва шаффофлик талабларини бузгани учун 120 миллион евро жарима солинган. Қонун талабларига риоя қилмаган компанияларга уларнинг глобал йиллик айланмасининг 6 фоизигача жарима солиниши мумкин.
2025-йил декабрда Еврокомиссия Х ижтимоий тармоғини айнан Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун талабларини бузгани учун 120 миллион евро жаримага тортган. Комиссия Хъдаги “кўк белги” дизайни фойдаланувчиларни чалғитиши, реклама кутубхонаси етарлича шаффоф эмаслиги ва тадқиқотчиларга зарур маълумотлар тақдим этилмаётганини қайд этган. Орадан икки кун ўтиб, Х Еврокомиссиянинг платформада реклама жойлаштириш имкониятини чеклаган. Илон Маск ЙИ қарорини танқид қилиб, иттифоқни “тугатиш”га чақирган эди.
АҚШ маъмурияти ҳам Европа давлатларининг Америка технологик компанияларига нисбатан рақамли тартибга солиш сиёсатини бир неча бор танқид қилган. 2026-йил июнда Доналд Трамп Америка компанияларига рақамли солиқ жорий этган давлатларга нисбатан 100 фоизлик бож киритиш билан таҳдид қилган.

