Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби такомиллаштирилмоқда
2026 йил 1 октябрга қадар фойдали қазилмалар захиралари баҳосини ҳисоблаш тартиби ишлаб чиқилади, ер қаъри участкалари кадастрига оид маълумотлар эса “Геомониторинг” ахборот тизимига киритилади. Ер қаъридан фойдаланиш қиймати ва ауксион тартиб-таомиллари ўзгаради.

Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби такомиллаштирилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 30-июлдаги 421-сонли “Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-ауксион савдолари орқали реализация қилиш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжат уч ойдан кейин кучга киради.
Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-ауксион савдолари орқали самарали йўлга қўйиш мақсадида, мазкур қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 25-мартдаги “Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 133-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, қуйидагилар кўзда тутилмоқда:
* Тоғ-кон саноати фаолияти учун ер қаъридан фойдаланишнинг бошланғич нархини аниқлашда фойдали қазилмалар захиралари баҳосини ҳисоблаш тартиби 2026-йил 1-октабрга қадар ишлаб чиқилади.
* Кон ва истиқболли майдонларни ўзлаштириш ишларини жадаллаштириш мақсадида, 2027-йил 1-мартга қадар республикадаги ер қаъри участкалари кадастр квадратларига оид маълумотлар “Геомониторинг” ахборот тизимига жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2026-йил 1-ноябрдан кучга киради.
Лола Абдуазимова

