Екатеринбургда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик Ватанига қайтарилди
Бош консулхонага Навоий вилоятида туғилган О.V.ning бир неча кундан буён турар жойсиз қолгани ва яшаш

Екатеринбургда қийин аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ўз Ватанига қайтарилди.
Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси оғир вазиятга тушган ватандошларга ёрдам бериш ва уларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича фаолиятини давом эттирмоқда.
Бош консулхонага Навоий вилоятида туғилган О.В. исмли фуқаро ҳақида хабар келиб тушган. Унга кўра, у бир неча кундан буён турар жойга эга эмаслиги ва яшаш учун зарур шароитлар йўқлиги сабабли кўчада тунашга мажбур бўлган.
Дипломатлар ушбу мурожаатни тезкорлик билан ўрганиб чиқиб, фуқаро билан консулхонада суҳбат ўтказдилар. Унинг шахси ва юзага келган вазият аниқлангач, консуллик ходимлари фуқаронинг яқинлари билан боғланишди.
Шундан сўнг, уни доимий яшаш жойига хавфсиз қайтариш чоралари кўрилди. Бош консулхона кўмагида Екатеринбург–Тошкент йўналиши бўйича авиачипта сотиб олинди ва ватандошнинг Ўзбекистонга хавфсиз қайтиши таъминланди.

