Спорт

ЕЧЛда сенсациялар куни. «Бавария» 3 та, «Интер» 4 та ўтказди

Сешанба оқшомида Чемпионлар лигаси умумий гуруҳ босқичида 2-тур доирасида 9 учрашув бўлиб ўтди. Норвегиядаги ўйинда Олисенинг тушунарсиз ҳаракатлари «Бавария»га қимматга тушди; «Арсенал» 3 та, «Барса» 4 та гол урди ва турнир жадвалида пешқадам бўлиб олди; Раҳмоналиев «Сабоҳ» билан илк ғалабага эришди; «МУ»да инқироз давом этмоқда.

ЕЧЛда сенсациялар куни. «Бавария» 3 та, «Интер» 4 та ўтказди

«Арсенал» – «Лилл» 3:0

Голлар:

Тимбер, 64 (1:0). Эзе, 67 (2:0). Сака, 71 (3:0)

«Арсенал»: Райя, Габриел Магаляйш, Конса, Люис-Скелли, Тимбер (Уайт, 78), Гимарайш, Райс, Мерино (Эдегор, 65), Эзе (Доуман, 85), Мадуеке (Сака, 65), Ёкереш (Ҳаверс, 65)

«Лилл»: Берке Озер, Нгой, Александру, Перро (Вердонк, 78), Гоффи, Бенталеб (Кергор, 72), Андре, Мукау (Саҳравий, 72), Ҳаралдссон, Баква (Диаун, 82), Уеда (Жиру, 78)

Огоҳлантиришлар: Мерино, 29. Ҳаверс, 90 – Гоффи, 81

Зич тақвимни инобатга олган Микел Артета ЕЧЛ гуруҳ босқичи учрашувларида аралаш таркибдан фойдаланмоқда: «Лилл»га қарши баҳсда Мерино, Ёкереш ва Эзе каби футболчиларга имкон берилди, Эдегор, Ҳаверс ва Сака эса захирада қолдирилди. Биринчи бўлим фақатгина Уеданинг бекор қилинган голи билан эсда қолди. Япониялик ҳужумчи Габриел қайтарган зарбадан сўнг тўпга биринчи бўлиб етиб келган эди, бироқ зарба вақтида офсайдда тургани маълум бўлди.

Иккинчи бўлимда лондонликлар кучлар фарқини яққол намойиш этди: ўнг қанот ҳимоячиси Тимбер рақиб жарима майдонига кириб бориб, ҳақиқий ҳужумчидек ҳаракат қилди ва тўпни ҳимоячи оёқлари орасидан ўтказиб, ўткир бурчакдан кучли зарба йўллади. Шу заҳоти Артета ҳужумдаги асосий ижрочиларини майдонга туширди ва рақибни бутунлай таслим этди. Аввал Букаё Сака Эзени голли узатма билан таъминлади. Кейин эса Эдегор ва Ҳаверснинг комбинациясидан сўнг у марказий ҳужумчи позициясида пайдо бўлиб, якуний ҳисобни ўрнатди – 3:0.

«Галатасарой» – «Барселона» 1:4

Голлар:

Батраков, 28 (1:0). Жоау Канселу, 43 (1:1). Фермин Лопес, 50 (1:2). Гордон, 53 (1:3). Адееми, 65 (1:4)

«Галатасарой»: Угуржан Чақир, Якобс, Санчес, Эрен Элмали, Бариш Йилмаз (Шоллои, 67), Торрейра (Няга, 81), Лемина (Сара, 58), Юнус Оқкун (Угочукву, 58), Леау, Батраков (Сане, 58), Осимҳен

«Барселона»: Х. Гарсия, Кубарси, Мартин, Жоау Канселу, Э. Гарсия (Кунде, 74), Педри (Бернал, 74), Родри, Фермин Лопес (Гави, 82), Ямал, Гордон (Габриел Жезус, 59), Олмо (Адееми, 59)

Огоҳлантиришлар: Леау, 64. Шоллои, 86

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.