ЙЧЛнинг асосий фаворити қайси жамоа? Ҳарри Кейн жавоб берди

ЙЧЛнинг асосий фаворити ким? Ҳарри Кейннинг жавоби
"Бавария" ҳужумчиси Ҳарри Кейн УЕФА Чемпионлар Лигасининг янги мавсумида г'олибликка асосий да'вогар сифатида амалдаги чемпион "ПСЖ"ни ко'рсатди. Бу ҳақда Марса нашри хабар берди.
Кейннинг фикрича, Париж клуби турнирда кетма-кет икки марта зафар қучгани сабабли асосий фаворит мақомига лойиқ:
"Менимча, 'ПСЖ' — асосий фаворит. Улар турнирда кетма-кет икки марта г'алаба қозонди. Албатта, 'Бавария', 'Арсенал', 'Реал Мадрид', 'Барселона' каби бошқа кучли жамоалар ҳам бор. Барча топ-клублар соврин учун курашади", деди Кейн.
Шунингдек, ҳужумчи о'тган мавсумдаги Чемпионлар Лигасини ҳам эслаб о'тди. О'шанда "Бавария" ярим финалда айнан "ПСЖ"га имкониятни бой берганди. Англиялик футболчи жамоаси яхши мавсум о'тказганини, бироқ кучли рақибга қарши кичик фарқ билан ютқазганини та'кидлади.
"Энди о'тган мавсумни ортда қолдириб, янги мавсумга э'тибор қаратишимиз керак. Чемпионлар Лигаси бизнинг асосий мақсадларимиздан бири. Бунинг учун астойдил меҳнат қиламиз", дея қо'шимча қилди англиялик ҳужумчи.
Ма'лумот учун, Чемпионлар Лигасининг янги форматига ко'ра, турнирда 36 та клуб иштирок этади ва ҳар бир жамоа биринчи босқичда 8 тадан (4 та уйда ва 4 та сафарда) о'йин о'тказади. Ягона турнир жадвалида кучли саккизликни эгаллаган жамоалар то'г'ридан-то'г'ри 1/8 финалга ё'л олса, 9–24-о'ринларни эгаллаган клублар плей-офф ё'лланмаси учун о'заро кураш олиб боради. Чемпионлар Лигасининг янги мавсуми 8-сентябр куни старт олади.

