Технология

Ярим сонияда футбол майдонини босиб ўтади: Германияда ўта тезкор дрон синалди

Германиянинг Қуантум Сйстемс компанияси электр моторли Апех Ресордҳунтер тажриба дрони синовда соатига 777 километр тезликка эришганини билдирди. Бу ярим сонияда қарийб 110 метр масофани босиб ўтишга тенг. Бироқ натижа расмий рекорд сифатида тан олиниши учун яна бир парвоз ўтказилиши керак.

Ярим сонияда футбол майдонини босиб ўтади: Германияда ўта тезкор дрон синовдан ўтказилди

ДВ хабарига кўра, компания бу ҳақда ЛинкедИн саҳифасида маълум қилган. 22-октабр куни бир қатор ОАВ бу натижага эътибор қаратган.

Қуантум Сйстемснинг айтишича, синовни мустақил экспертлар кузатган. Кўрсатилган тезлик ГПС маълумотлари ва дроннинг борт қайдлагичи ёзувлари билан тасдиқланган.

Шунга қарамай, бу натижа ҳозирча расмий рекорд сифатида тан олинмаган. Бунинг учун Апех Ресордҳунтер қарама-қарши йўналишда ҳам учиши керак. Иккинчи синов шамолнинг тезликка мумкин бўлган таъсирини истисно қилишга хизмат қилади. Компания бундай парвозни яқин кунларда ўтказишини билдирган.

Қуантум Сйстемс июн ойида ҳам шу дрон соатига 699 километр тезликка чиққанини эълон қилган эди. Янги кўрсаткич аввалгисидан 78 км/соат юқори.

Июн ойидаги хабарда тажриба аппаратига Порсче автоконсернининг шўба тузилмаси — В4Смарт компанияси аккумулятори ўрнатилгани айтилган. Бироқ рекордчи дрон бир марта қувватланиш билан қанча масофа уча олиши ҳозирча ошкор этилмаган.

Қуантум Сйстемс 2015-йилда ташкил этилган бўлиб, бош қароргоҳи Бавариядаги Гилхингда жойлашган. Унинг асосчиларидан бири — Германия қуролли кучларининг собиқ офицери ва ҳарбий учувчи Флориан Зайбел.

Компания дастлаб қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун учувчисиз аппаратлар ишлаб чиқишга ихтисослашган. ДВ маълумотига кўра, Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужумидан кейин у ҳарбий йўналишга эътиборини кучайтириб, Киевга Россиянинг Шаҳед дронларини тутиб қолишга мўлжалланган аппаратларни етказиб бера бошлаган. Компания Украинада ҳам дрон ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Юқори тезлик тутувчи дронлар учун муҳим хусусият ҳисобланади: улар ҳаводаги нишонга етиб олиши керак. Бироқ Апех Ресордҳунтер тажриба аппарати бўлиб, хабарда унинг ўзи Украинага етказилаётгани ёки жанговар вазифаларда қўлланаётгани айтилмаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.