Японияда айиқ сабаб поездлар қатнови уч кунга тўхтаб қолди
Ҳоккайдо оролида йўловчи поезди айиқ билан тўқнашиб, локомотив релсдан чиқиб кетди. Ҳодиса сабаб икки шаҳар ўртасидаги темирйўл қатнови тўхтатилди.

Японияда айиқ сабаб поездлар қатнови уч кунга тўхтади
Япония шимолидаги Ҳоккайдо оролида йўловчи поезди айиқ билан уришиб кетди. Натижада локомотив релсдан чиқиб кетди ва темирйўл ҳаракати уч кунга тўхтаб қолди.
Воқеа 30-октябр куни содир бўлган. Тўқнашувдан сўнг Асахикава шаҳри билан Лаперуз бўғози соҳилидаги Вакканяй порти орасидаги темирйўл қатнови бутунлай тўхтатилган.
ЖР Ҳоккаидо берган маълумотга кўра, бу йўналишда поездлар қатнови 3-ноябр куни эрталаб қайта тикланиши кутилмоқда. Бекор қилинган поездлар ўрнига 2–3-ноябр кунлари вақтинчалик автобуслар йўлга қўйилган.
2026-йил январида ҳам Японияда поезд билан боғлиқ ноодатий ҳолат юз берган эди. Ҳоккаидо Раилвай Сомпанйга тегишли Ҳ5 серияли тезюрар “Синкансен” поезди ҳаракатланаётган пайтда ундан оғирлиги қарийб 5 килограмм бўлган детал ажралиб тушган. Поезд ходими вагон остидан ғалати товуш эшитган. Кейинги бекатда ўтказилган текширувда сув бакини ҳимоя қилувчи панел тушиб кетгани аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, 28-октябр куни Испаниянинг Толедо провинсиясидаги Урда шаҳри яқинида икки йўловчи поезди тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Поездларда жами 500 нафардан ортиқ йўловчи бўлган. Ҳукумат фалокат муносабати билан 29-октябрдан бошлаб уч кунлик мотам эълон қилди.

