Дунё

Японияда 15 кунлик виза олиб 26 йил яшаган эркак ушланди

Японияда 15 кунлик виза билан 26 йил яшаган шахс қўлга олинди.

Япониянинг Шизуока префектураси полицияси 72 ёшли Жанубий Корея фуқаросини ҳибсга олди. У мамлакатда виза муддати тугаганига қарамай, 26 йилдан ортиқ вақт давомида яшаб келганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Тҳе Жапан Тимес хабар берди.

Маълум бўлишича, полицияга бу ҳақда июн ойида хабар келиб тушган. Эркак Японияга 1993-йил сентябр ойида акасининг паспортидан фойдаланиб, 15 кунлик сайёҳлик визаси билан кирган. У Японияда юқори маошли иш топишни мақсад қилган.

Гумонланувчи 26-август куни қамоққа олинди. У Шизуока префектурасининг Яизу шаҳрида яшаб келган ва 1993-йилдан бери Япониядан чиқиб кетмаган. Японияда 2000-йил феврал ойигача виза муддатини ўтказиб юбориш жиноий жавобгарликка сабаб бўлмаган.

Шундан сўнг янги иммиграция қонуни кучга кирган. Шу сабабли полиция уни фақат 2000-йилдан кейинги давр учун ҳибсга олди. Гумонланувчи терговда кунбай ишларда ишлаганини айтган ва ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган.

Адлия вазирлиги маълумотига кўра, 2026-йил январ ҳолатига кўра мамлакатда 68 488 нафар ноқонуний йўл билан қолган шахс аниқланган. Бу кўрсаткич 1993-йилдагига қараганда анча кам. 1993-йилда бундай шахслар сони энг юқори даражага етиб, 298 646 нафарни ташкил этган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.