Япония мудофаа соҳасида роботлардан фойдаланиши мумкин

Япония мудофаа соҳасида роботлардан фойдаланишни кўриб чиқмоқда
Япония ҳукумати мудофаа йўналишида гуманоид роботлардан фойдаланиш имкониятини ўрганишни режалаштирмоқда. Уларни ҳарбий базаларни қўриқлаш ёки юк ташиш ишларига жалб этиш кўзда тутилган. Бу ҳақда маҳаллий Кёдо Невс агентлиги хабар берди.
Гуманоид роботларни мамлакат мудофаа тизимига киритиш масаласи ҳозирча муҳокама босқичида. Режада “жисмоний сунъий интеллект” (пҳйсисал АИ) деб аталадиган технологиядан фойдаланиш назарда тутилган. Ушбу технология роботларни сунъий интеллект билан жиҳозлаб, уларга мустақил ҳаракатланиш имконини беради.
Роботлар ҳарбий базаларни қўриқлаш ёки турли юк ва материалларни ташишга жалб этилиши мумкин. Ҳозирча уларни жанговар ҳаракатларда қўллаш ҳақида гап кетмаяпти. Бироқ Кёдо Невс келажакда бундай роботлардан разведка ва қутқарув операцияларида ҳам фойдаланилиши мумкинлигини қайд этган.
Япония ҳукумати шу орқали мамлакатнинг Ўзини-ўзи мудофаа қилиш кучларида кузатилаётган кадрлар танқислигини юмшатмоқчи. Кейинги 20 йил ичида ҳарбий хизматга жалб қилиниши мумкин бўлган фуқаролар сони қарийб учдан бирга, яъни тахминан 30 фоизга камайиши мумкин.
Япония Мудофаа вазирлигига кўра, роботларни жорий этиш ходимлар сони чекланган бўлимларда инсон меҳнатини алмаштириш ёки уни тўлдириш учун самарали восита бўлиши мумкин.
Ҳозирча роботлардан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш қанчалик мақсадга мувофиқ экани кенг кўламли тадқиқот доирасида ўрганилади. Ҳукумат хусусий компаниялар ва университетларни ҳам янги ечимлар ишлаб чиқишга жалб этмоқчи. Улар яратган роботлар махсус танловда синовдан ўтказилиши режалаштирилган.
Японияда кадрлар танқислиги фақат мудофаа соҳасига хос муаммо эмас. Ҳукумат бошқа тармоқларда ҳам ищи кучи етишмовчилигини роботлар ёрдамида бартараф этишни режалаштирмоқда.
2026-йил ёзининг ўрталарида Япония ҳукумати 2040-йилгача ищи кучи танқислигини камайтириш мақсадида сунъий интеллект билан жиҳозланган қарийб 10 миллионта роботни жорий этишни режалаштираётганини маълум қилганди. Мамлакатнинг ўз сунъий интеллект моделини ишлаб чиқиш учун 1 триллион иенагача, яъни қарийб 6 миллиард доллар ажратилиши кўзда тутилган.

