Маҳаллий

Япония компаниялари Тошкентдаги уйларни бошқармоқчи

Қайд этилишича, япон инвесторлари ҳозирнинг ўзида Хоразм вилоятидаги қарийб 50 та бошқарувсиз кўп қаватли уйда

Япониянинг бир қатор компаниялари Тошкентдаги уйларни бошқариш истагини билдирди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраева япон компаниялари вакиллари билан ўтказган учрашувда маълум бўлди.

Учрашувда кўп қаватли уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, хорижий сармояларни жалб қилиш ҳамда замонавий сервис хизматларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, япон инвесторлари ҳозирда Хоразм вилоятида бошқарувсиз қолган 50 га яқин кўп қаватли уйда комплекс таъмирлаш ишларини олиб бормоқда ва замонавий бошқарув хизматларини йўлга қўйиш устида ишламоқда.

Бундан ташқари, Япония компаниялари Тошкент шаҳридаги бошқарувсиз кўп қаватли уйларни ўз бошқарувига олиш, уй-жой фондини бошқаришда япон тажрибаси ва илғор технологияларни татбиқ этиш бўйича ўз таклифларини тақдим этди.

Томонлар ушбу соҳада узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини халқаро стандартлар асосида оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.