Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг қатор маҳаллаларида 3 кун давомида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Тошкентнинг Янгиҳаёт ва Сергели туманларидаги қатор маҳаллаларда 12-август соат 08:00 дан 15-август 17:00 гача газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бунга эски газ тақсимлаш пункти ва ер ости газ қувурини алмаштириш ишлари сабаб бўлади.

Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг айрим маҳаллаларида уч кун муддатга газ таъминоти вақтинча узилади.
“Ҳудудгазтаъминот” хабарига кўра, Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги “Ташаббус” МФЙ Сергели 5А мавзесида жойлашган эски газ тақсимлаш пункти ҳамда ҳудуддаги ер ости газ қувурини янгилаш ишлари олиб борилиши сабабли, 12-август соат 08:00 дан 15-август соат 17:00 га қадар қуйидаги истеъмолчиларда газ таъминоти тўхтатилади:
**Янгиҳаёт тумани:**
“Йўлдош”, “Машъал”, “Олчазор”, “Хушнуд”, “Навқирон”, “Ёрқин ҳаёт”, “Чароғон”, “Чорбоғ”, “Виқор”, “Ал Фарғоний”, “Дўстлик”, “Иқбол”, “Тошкент”, “Файзли” ва “Чортоқ” маҳалла фуқаролар йиғинлари.
**Сергели тумани:**
“Меҳригиё”, “Ўзгариш”, “Ҳабибий”, “Мададкор”, “Зийнат”, “Эзгулик”, “Янги Сергели”, “Соҳибқирон”, “Софдил”, “Сўғдиёна”, “Иттифоқ”, “Нилуфар”, “Саховат”, “Қипчоқ”, “Қут-барака” ва “Дарё бўйи” маҳалла фуқаролар йиғинлари.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланиши маълум қилинди.

