Маҳаллий

Янги Тошкентга илк аҳоли 2027 йилда кўчирилиши мумкин

Янги Тошкентда илк аҳолини 2027 йилдан турар жойларга ко&лсқуо;чириш режалаштирилмоқда. Ҳудудда университетлар ва стадион қурилмоқда.

Янги Тошкентга дастлабки аҳоли 2027-йилда кўчиб ўтиши мумкин.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —

Янги Тошкент дирексияси директори маслаҳатчиси Саидазим Шариповнинг Ўзбекистон 24 телеканалига берган интервюсида маълум қилишича, Янги Тошкентдаги турар жойларга илк аҳолини 2027-йилдан бошлаб жойлаштириш имконияти мавжуд.

Унинг сўзларига кўра, Янги Тошкентни ривожлантириш учун 20 минг гектар ер ажратилган бўлиб, ҳозирда биринчи босқичда 6 минг гектар майдон ўзлаштирилмоқда.

Қурилиш ишлари 2024-йилда бошланган бўлиб, икки йил давомида биринчи босқич ҳудудининг асосий қисмида ишлар олиб борилди.

Дастлабки босқичда ер ости муҳандислик коммуникацияларини барпо этишга устувор аҳамият берилди. Айни пайтда биринчи обьектлардаги қурилиш ишлари якуний босқичга етган.

Хусусан, “Янги Ўзбекистон” университети ва Низомий номидаги Миллий педагогика университети кампуслари, шунингдек, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси биносининг қурилиши якунланиш арафасида.

Шариповнинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш майдонига мунтазам ташриф буюриб, келажакдаги бинолардан фойдаланувчилар учун қулайлик яратилишига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шу билан бирга, 2027-йилда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказилиши режалаштирилаётган стадион ҳам жадал суръатларда қурилмоқда. Шариповнинг сўзларига кўра, уни ҳам келаси йилда якунлаш кўзда тутилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.