Янги Тошкентга $2 млрд дан ортиқ сармоя киритилди, аммо хусусий инвестициялар ортда қолмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилишини жадаллаштириш масалалари бўйича инвесторлар ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, уч йил давомида лойиҳага 2 млрд доллардан ортиқ маблағ киритилди. Шу билан бирга, хусусий секторни жалб қилиш суръатлари ҳозирча мавжуд имкониятларга мос келмаяпти. Янги шаҳар қурилиши учун 20 минг гектар ер ажратилган. Биринчи босқичда 6 минг гектарда […]

Янги Тошкентга аллақачон 2 млрд доллардан ортиқ маблағ йўналтирилди, аммо хусусий инвестициялар ҳозирча ортда қолмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев инвесторлар ва тадбиркорлар билан Янги Тошкент қурилишини жадаллаштиришга бағишланган очиқ мулоқот ўтказмоқда.
Давлат раҳбари таъкидлаганидек, уч йил давомида лойиҳага 2 млрд доллардан ортиқ маблағ киритилди. Шу билан бирга, хусусий секторни жалб қилиш суръатлари ҳозирча мавжуд имкониятларга мос келмаяпти.
Янги шаҳарни барпо этиш учун 20 минг гектар ер ажратилган. Биринчи босқичда 6 минг гектар майдонда умумий қиймати 50 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Янги аэропорт қурилишини ҳисобга олганда, ҳудуднинг инвестициявий салоҳияти 200 млрд долларга етиши мумкин.
Ҳозирда қурилиш ишлари 1 минг гектардан ортиқ майдонда, асосан давлат ҳисобидан олиб борилмоқда. Тадбиркорларга эса бор-yoғи 94 гектар ажратилди.
Учрашувда шунингдек, бизнеснинг ер ажратиш, рухсатномалар олиш ва тўловлар билан боғлиқ муаммолари муҳокама қилинмоқда.

