Янги Тошкентдаги фаввора иккита Гиннес рекордини ўрнатди. Видео.

Янги Тошкентда жойлашган фаввора Гиннеснинг рекордлар китоби томонидан тан олинган иккита жаҳон рекордини о'рнатди. Тегишли э'лон Янги Тошкент қурилиш бошқармаси томонидан э'лон қилинди.
Биринчи рекорд "Энг баланд очиқ мусиқий фаввора" тоифасида қайд этилди. Фавворанинг сув оқими 232,69 метр баландликка етди, бу аввалги 204,7 метрлик жаҳон рекордини ортда қолдирди. Расмий сертификатни Гиннеснинг рекордлар китоби ҳаками Мегги Луо топширди.
Иккинчи рекорд фавворанинг сув пардасидаги айлана шаклидаги проексия майдонига тегишли. У 2617,23 квадрат метрга етди ва аввалги 2400 квадрат метрлик рекордни ортда қолдирди.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентни мамлакат тараққиётининг асосий рамзларидан бири деб та'рифлаган эди.

