Маҳаллий

Янги Тошкентда янги лойиҳалар ва Термиздаги мудҳиш ЙТҲ - маҳаллий дайжест

Президент Янги Тошкентда янги лойиҳалар қурилишига старт берди. Термизда онасининг машинасини бошқарган ўсмир аянчли «авария»га учради. Янги Тошкент ҳудудлари вилоятларга тақсимлаб берилади. Тошкентда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар хатловдан ўтказилади. Вазирликларни Янги Тошкентга кўчириш бошланади, уларнинг эски бинолари сотилиши мумкин. Куннинг муҳим янгиликлари билан таништирамиз.

**Янги Тошкентдаги янги лойиҳалар ва Термиздаги даҳшатли ЙТҲ — маҳаллий дайжест**

**Президент Янги Тошкентда янги лойиҳалар қурилишига старт берди**

Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда бунёд этилган иншоотларни ишга тушириш ҳамда янги лойиҳалар қурилишига старт бериш маросимида қатнашди.

Маълум қилинишича, барпо этилаётган Янги Тошкентда биринчи босқичнинг ўзидаёқ 50 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Шаҳарда 2 минг гектар яшил ҳудуд ва 500 гектар истироҳат боғлари ташкил этилади. «Яшил қурилиш стандартлари» асосида 150 миллион квадрат метр турар ва нотурар жой майдонлари барпо қилинади.

Бугунги маросимда умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган еттита обьект фойдаланишга топширилди. Улар орасида «Шарқ баҳори» турар жой мажмуасининг биринчи босқичи, йўл ва инфратузилма обьектлари, «Янги Тошкент» 1-сон нимстансияси, тригенерация стансияси, Савдо-саноат палатаси биноси, «Соҳил боғи» истироҳат боғи ҳамда 2 минг ўринли умумтаълим мактаби бор.

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида мактаб ўқувчиси машина бошқариб, мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасига учради.

Воқеа 9-октабр куни тунда юз берган. 16 ёшли ўсмир онасига тегишли Собалт автомобилини Термиз тумани ҳудудида катта тезликда ҳайдаб, йўл ўртасидаги ёритиш чироғи устунига урилган. Машинада унинг синфдош дўсти ҳам бўлган, у оғир жароҳат олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Автомобилни бошқарган ўсмир шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Янги Тошкентдан пойтахтнинг ҳар бир туманига 100 гектардан ҳудуд бириктирилди.

Туман ҳокимлари ўз тадбиркорлари билан ҳамкорлик қилиб, ушбу майдонларга янги лойиҳаларни жалб этиши керак.

Худди шундай имконият мамлакатнинг қолган 13 та ҳудудига ҳам берилади. Бу майдонларда амалга оширилган инвестициялар тегишли ҳудуд ёки пойтахт туманининг кўрсаткичларида ҳисобга олинади.

Бириктирилган майдонлардаги ер участкалари бўйича биринчи ауксион фақат ўша ҳудуд ёки туман тадбиркорлари учун ўтказилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига чет эл инвесторларини Янги Тошкентдаги имкониятлар билан кенгроқ таништириш вазифаси топширилди.

Тошкент шаҳрида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар хатловдан ўтказилади.

Пойтахт ҳокимининг қарорида белгиланишича, хатловда касалланган, зарарланган, қуриган, инсон ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган дарахтларнинг сони, тури, ҳолати, ёши, географик жойлашуви ва бошқа параметрлари ҳисобга олинади.

Хатлов ўтказиш ва уларнинг реестрини шакллантириш бўйича шаҳар ищи гуруҳи тузилади.

Хатлов давомида давлат ўрмон фондига кирмайдиган, табиий омиллар ва зараркунандалар таъсирида касалланган, зарарланган, қуриган, инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган дарахтлар аниқланса, улар белгиланган тартибда рухсатнома олинган ҳолда кесилади.

Президент Янги Тошкентда ишбилармонлик ҳаётини шакллантиришда давлат идораларининг кўчиши муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Ҳозир Қурилиш, Транспорт ва Энергетика вазирликлари янги шаҳарда енгил конструксияли биноларда фаолият юритмоқда. Вазирлик ва идораларнинг 2,6 минг нафар ходими учун яна тўққизта бино қурилмоқда.

Қолган вазирлик ва давлат ташкилотларининг кўчишини бошлаш вазифаси бош вазирга юклатилди.

Йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бу камида 70 минг киши учун яшаш муҳитини яратади.

Президент аҳолига уйлар билан бирга дам олиш, спорт, савдо, таълим ва тиббиёт хизматлари ҳам зарурлигини қайд этди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.