Маҳаллий

Янги Тошкентда ҳар бир маъмурий ҳудуд учун 100 гектардан ер ажратилади

Янги Тошкентда пойтахтнинг ҳар бир тумани, шунингдек, ҳар бир вилоят аҳолиси ва тадбиркорлари учун ҳам

Янги Тошкентда ҳар бир маъмурий ҳудуд учун 100 гектардан ер ажратилади

Янги Тошкентда пойтахтнинг ҳар бир тумани, шунингдек, ҳар бир вилоят аҳолиси ва тадбиркорлари учун ҳам 100 гектардан ер ажратилади. Бу ҳақда айни пайтда Янги Тошкентда тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган учрашувда маълум қилинди.

Давлат раҳбарининг айтишича, наманганлик ҳам, бухоролик ҳам келиб, ўз маҳалласида, кичик Ватанида яшаши мумкин.

– Мана, мен Самарқандга биринчи ҳоким бўлганимда, менга шаҳарда «Зомин» гузари борлигини айтишди. Мен ҳайрон қолдим, «Зомин» гузари бўлиши мумкинми, деб. Бориб кўрсам, аҳволи жуда ачинарли экан. Кейин ўзимга савол бердим: сен туғилган кичкина ватанннинг мана шу ерда номи бор экан, шуни улуғ қилишга ҳаракат қилишинг керакми, йўқми?..

Шунинг учун ҳар бир вилоят ҳокими ҳам фарзандларига, невараларига мен (ҳоким бўлган, -таҳр) пайтим Тошкентда Наманган массиви қурилди, Фарғона массиви қурилди, Бухоро массиви қурилди, Қорақалпоғистон массиви қурилди деёлса, ўйлайманки, бизнинг тарихимизга ярашади, – деди давлат раҳбари.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.