Янги Ўзбекистон университетида Халқаро саноат маслаҳатлашув кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
29-сентабр куни Янги Ўзбекистон университетида илм-фан, таълим ва саноат интеграциясини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган Халқаро саноат маслаҳатлашув кенгашининг (ИАС) навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Янги Ўзбекистон университетида Халқаро саноат маслаҳатлашув кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Учрашувда Мюнхен техника университети (ТУМ), Роберт Босч ГмбҲ, Нехпериа, СТАДА Арзнеимиттел АГ, Берлин Университй Аллиансе вакиллари, шунингдек, Энергетика вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ, Олмалиқ КМК, «Ўзсаноатқурилишбанк», АДМ Глобал, Узум, ТБС ва Остобанк раҳбарлари қатнашди.
Асосий муҳокамалар университет дастурларини саноат талабларига янада яқинлаштириш, қўшма илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда илмий ишланмаларни реал секторга татбиқ этиш масалаларига бағишланди.
Янги Ўзбекистон университетида бўлиб ўтган мазкур учрашув олий таълим муассасалари фаолиятига етакчи маҳаллий ва хорижий компанияларни кенг жалб этиш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган стратегик вазифаларнинг амалий ифодасидир.

