Янги иш ўринларини аввало Ўзбекистон фуқароларига тақдим этиш зарур — президент
Президент Шавкат Мирзиёев янги иш ўринларига биринчи навбатда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштиришни топширди. Мамлакатга узоқ муддатга келаётган хорижликларни назорат қилиш учун бир ой муддатда махсус платформа ишга туширилади. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистонда ишлаш учун рухсатнома олган хорижликларнинг 80 фоизи қурилиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тўқимачилик соҳаси ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд. Шу билан бирга, улар […]

Янги иш ўринлари биринчи навбатда Ўзбекистон фуқароларига берилиши керак — президент
Президент Шавкат Мирзиёев янги иш ўринларига биринчи навбатда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш бўйича топшириқ берди. мамлакатга узоқ муддатга келаётган хорижликларни назорат қилиш учун бир ой муддатда махсус платформа ишга туширилади.
Давлат раҳбари таъкидлаганидек, Ўзбекистонда ишлаш учун рухсатнома олган хорижликларнинг 80 фоизи қурилиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тўқимачилик ва хизмат кўрсатиш соҳаларида меҳнат қилмоқда. Шу билан бирга, улар юқори малака талаб этмайдиган ишларни бажаради.
Президент миллий меҳнат бозорини ҳимоя қилиш ривожланган мамлакатларда ҳам кенг тарқалган амалиёт эканини таъкидлади.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда 36 минг нафар хориж фуқароси ишлаш учун рухсатнома олган. Мамлакатда узоқ вақтдан бери яшаб келаётган яна 24 минг киши талабалардир.
Масъул идораларга бир ой муддатда Ўзбекистонга узоқ муддатга келган хорижликларнинг яшаш ва иш жойини мониторинг қилиш платформасини ишга тушириш топширилди.

