Янги электропоезд Тошкент ва Андижон ўртасидаги йўл вақтини қисқартиради
Хитойдан келтирилган СР200Ж электропоезди тез орада Тошкент ва Андижон ўртасида қатновини бошлайди. Синов ишлари давомида поезд бу масофани 4 соатда босиб ўтди. Ҳозирда шаҳарлар ўртасидаги темирйўл сафари 6−7 соат вақт олади.

Тошкент ва Андижон шаҳарлари орасидаги масофани босиб ўтиш вақти янги электропоезд туфайли қисқаради.
"Тошкент минтақавий темирйўл узели" корхонасининг маълум қилишича, яқин кунларда Хитойда ишлаб чиқарилган СР200Ж русумли электропоезди Тошкент-Андижон йўналишида ҳаракатлана бошлайди. Айни дамда ушбу йўналишда синов ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур поезд йўналишни 4 соатда босиб ўтиш имкониятига эга. Таққослаш учун, ҳозирда шаҳарлараро поездлар бу масофани 6 соатдан 7 соатгача бўлган вақтда босиб ўтади.
Янги электропоезд тахминан 400 нафар йўловчини сиғдира олади ва соатига 160 км тезликка эриша олади.
Шунга ўхшаш поезд яқинда Хоразм вилоятига ҳам етказиб берилган бўлиб, у Урганч аеропорти ва Хива шаҳри ўртасида қатнайди.

