Маҳаллий

Яндех Адс ва Индех репутацион маркетинг агентлиги Тошкентда ГеоМаркетинг Воркшоп ўтказади

Яндех Адс ва Индех репутацион маркетинг агентлиги Тошкентда ГеоМаркетинг Воркшоп ташкил этади.

Мутахассислар бизнеснинг геосервислардан мижозларни жалб қилиш усуллари ва хариталардаги обрўни бошқариш йўллари ҳақида маълумот беришади.

18-август куни Яндех Адс ва Индех репутацион маркетинг агентлиги ҳамкорлигида ГеоМаркетинг Воркшоп бўлиб ўтади. Бу Ўзбекистонда брендларни навигация хизматларида илгари суришга бағишланган илк воркшоп ҳисобланади. Иштирокчилар Яндех Мапс ва Навигаторъда ташкилотнинг обрўси ва профилини қандай бошқариш, шунингдек, улардан мижозларни самарали жалб қилиш ва савдоларни оширишда қандай фойдаланишни муҳокама қиладилар.

Бугунги кунда чакана савдо тармоқлари ёки жисмоний савдо нуқталарига эга бизнеслар – банклар, ритейлерлар, ресторанлар, девелоперлар, дорихоналар, автодилерлар ва бошқа ўнлаб соҳалар учун геосервислар шунчаки харитадаги манзил маълумотномаси эмас, балки мижоз билан мулоқот қилишнинг тўлақонли каналига айланмоқда. Шарҳлар, рейтинг, фотосуратлар ва бизнес карточкасининг долзарблиги инсоннинг айнан шу нуқтага келиш-келмаслигига бевосита таъсир кўрсатади.

Айнан шу вазифалар Яндех Адс ва Индех томонидан ўтказиладиган ГеоМаркетинг Воркшопънинг асосий мавзулари бўлади. Мутахассислар хариталарни обрўни бошқариш ва савдоларни ошириш воситасига қандай айлантириш мумкинлиги ҳамда Ўзбекистондаги бизнес учун қандай илгари суриш имкониятлари мавжудлиги ҳақида сўзлаб беришади.

**Воркшоп спикерлари:**

**Яндех Узбекистан томонидан:**

* Марина Чуйко, Яндех Мапс & Нави рекламасини ривожлантириш бўйича раҳбар;

* Лилия Фаттахова, Яндех Адсънинг Телеграмъда илгари суриш учун реклама воситалари менежери;

* Ангелина Цой, агентликлар билан бизнесни ривожлантириш бўйича менежер, Яндех Адс;

* Расул Серик, Яндех Адс менежери.

**Индех агентлиги томонидан:**

* Жасур Пулатов, стратегия ва репутацион маркетинг бўйича директор;

* Шаҳзод Муҳтаров, ОРМ бўлими раҳбари.

Шунингдек, дастурда Индех, Яндех Узбекистан экспертлари ва Ўзбекистоннинг йирик компаниялари вакиллари иштирокидаги панел мунозараси ҳам ўрин олган.

**Воркшоп кимлар учун фойдали:**

Маркетинг мутахассислари ва медиабаерлар, бренд-менежерлар, ПР ва ОРМ-мутахассислари, мижозларга хизмат кўрсатиш мутахассислари ҳамда тармоқни ривожлантириш менежерлари учун.

**Тадбир ҳамкорлари:**

“Daryo.uz”, “Repost.uz”, “Kapital.uz”, “PR.uz”, Курсив Медиа.

**Рўйхатдан ўтиш ва тафсилотлар:**

Яндех Адс ва Индех томонидан ўтказиладиган ГеоМаркетинг Воркшоп 18-август куни Яндех Узбекистан офисида бўлиб ўтади. Жойлар сони чекланган, иштирок этиш олдиндан рўйхатдан ўтиш орқали амалга оширилади.

Аризани қолдириш орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

**Ташкилотчилар:**

**Яндех Адс** — бизнесга мижозлар аудиториясини кенгайтириш ва савдоларни оширишга ёрдам бериш мақсадида Яндех Неуро Адс нейротехнологиялари асосида реклама платформаларини ривожлантиради. Реклама тизимлари турли мамлакатлардан 600 000 дан ортиқ рекламаберувчиларни қамраб олади. Улар ёрдамида компаниялар потенсиал мижозларни топадилар ва ўз аудиториялари билан мулоқотни шахсийлаштирадилар. 90 000 дан ортиқ сайт эгалари, мобил ўйинлар ва иловалар дастурчилари, блогерлар ҳамда муаллифлар Яндех Адс рекламаларини кўрсатиш орқали даромад оладилар.

**Индех** — Ўзбекистонда бренд имиджини бошқарадиган, аудитория ишончини шакллантирадиган ва рақамли муҳит ҳамда медиамаконда барқарор репутацияни барпо этадиган биринчи репутация маркетинги агентлигидир.

**Телефон:** +998 (33) 404-66-00

**Сайт:** https://indexpr.uz

**Instagram:** @indexpr.uz

**Телеграм:** @индехпр

Шериклик ҳуқуқи асосида.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.