Маҳаллий

Хусусий таълим муассасаларида ички ишлар органлари инспектори лавозими жорий этилиши мумкин

Хусусий мактаблар ва бошқа таълим муассасаларида буллинг, зўравонлик, гиёҳвандлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун ички ишлар органлари ходимлари лавозимларини жорий этиш таклиф қилинди. Бу Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган қарор лойиҳасида назарда тутилган.

Хусусий таълим муассасаларида ички ишлар органлари инспектори лавозими жорий этилиши мумкин

Нодавлат (хусусий) таълим ташкилотларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун ички ишлар органлари ходими лавозимини жорий этиш таклиф қилинди. Бу Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасида назарда тутилган. Ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган.

Лойиҳага кўра, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотларида муассасаларнинг ўз маблағлари ҳисобидан янги штат бирликларини ташкил этишга рухсат бериш таклиф этилмоқда.

Лойиҳада олий таълим муассасаларида профилактика бўйича катта инспектор ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор, ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида эса вояга етмаганлар масалалари бўйича (катта) инспектор-психолог лавозимини жорий этиш назарда тутилган.

Инспекторнинг асосий вазифалари қаторига ўқувчи ва талабалар ўртасида ҳуқуқбузарликлар, зўравонлик, буллинг, гиёҳвандлик ва экстремистик ғоялар таъсирининг олдини олиш киради. Улар, шунингдек, ҳуқуқбузарликларга имкон берувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этишда иштирок этадилар.

Ҳужжат лойиҳасида тазйиқ ва зўравонликка учраган ўқувчиларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш чоралари ҳам назарда тутилган.

Лойиҳага кўра, нодавлат таълим ташкилотлари ички ишлар органлари ходимлари учун хизмат хонаси ажратиши, уни таъмирлаши ҳамда мебель, алоқа воситалари ва компьютер билан таъминлаши керак бўлади.

Лойиҳа муҳокамаси 3 ноябргача давом этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.