Спорт

Хулиан Алварес нима сабабдан АПЛ клубларидан келаётган таклифларни рад этмоқда?

Хулиан Алвареснинг АПЛ клубларидан тушаётган таклифларни рад этишига шахсий сабаблар борлиги ма'лум бо'лди. Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Англия Премьер Лигасига қайтишни истамаяпти.

Мундо Депортиво нашрининг хабар беришича, бу қарорнинг асосий сабаби Буюк Британиядаги миграция ва виза қоидаларининг мураккаблигидир.

Аргентиналик инсайдер Вероника Брунаттининг та'кидлашича, Алварес "Манчестер Сити"да о'йнаган пайтидаёқ унинг ота-онаси ва яқин қариндошларининг резидентлик рухсатномаси муддати тугаган. Брехитдан кейин қабул қилинган қат'ий иммиграция қонунларига ко'ра, ищи визасига эга футболчи Англияда фақат о'з турмуш о'ртог'ини расмий равишда олиб қола олади. Ота-оналар ва бошқа қариндошлар учун яшаш рухсатномасини узайтириш деярли имконсиз бо'либ қолган. Ҳужумчи эса бутун оиласи билан бирга яшашни афзал ко'ради.

Испанияда Жанубий Америка фуқаролари учун доимий яшаш ва фуқароликни олиш тартиби Буюк Британиядагидан анча енгил. Шу сабабли, Алварес Англия клубларининг молиявий жиҳатдан жозибадор таклифларидан ко'ра, о'з фаолиятини Испанияда давом эттиришни устувор вазифа деб билган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.