Худди эртаклардаги каби: Европанинг энг гўзал 10 қишлоғи

**Эртаклардагидек гўзал: Европанинг энг жозибали 10 қишлоғи**
Баъзи жойлар худди эртаклардаги каби манзараларни эслатади: тор кўчалар, ранг-баранг уйлар, тоғлар, кўллар ва сокин муҳит. Европада шундай масканлар борки, уларга ташриф буюриб, катта шаҳарнинг шовқинидан бир муддат узоқлашиш мумкин. Қуйида сайёҳлар орасида машҳур бўлган 10 та гўзал қишлоқ ва кичик шаҳарчани жамладик.
**1. Галштат, Австрия**
Ранг-баранг уйларнинг кўл юзидаги аксланиши бу жойни эртакдаги манзарага ўхшатади. Шаҳарчада 1000 га яқин аҳоли яшайди ва уни пиёда бир неча соатда айланиб чиқиш мумкин.
* **Нималарни кўриш мумкин:**
* Шаҳарнинг марказидаги Марктплатз майдони, Муқаддас Учлик ҳайкали, кафелар ва сувенир дўконлари.
* Минглаб йиллик туз конлари ва уларга олиб борувчи панорамали фуникуляр.
* Криппенстайн тоғидаги “Беш бармоқ” томоша майдончаси. У ердан Алп тоғлари манзараси кўринади.
* Кўлда қайиқда сайр қилиш. Галштат сувдан қаралганда янада эртакнамо кўринади.
**2. Манарола, Италия**
Ёрқин рангдаги уйлар қоялар бўйлаб пастга тушиб, Ўрта Ер денгизининг мовий сувларига туташади. Бу манзара ЮНЕСКО томонидан муҳофаза қилинади. Қишлоқда автомобиллар деярли йўқ — бу ерда тор зинапоялар ва пиёдалар йўлаклари ҳукмрон. Маҳаллий узумдан машҳур ширин Ссиасчетра виноси тайёрланади.
* **Нималарни кўриш мумкин:**
* 1338-йилда қурилган Авлиё Лоренсо черкови.
* Қишда минглаб чироқлар билан безатиладиган улкан Рождество композицияси.
* Риомажжородан Манаролага олиб борувчи машҳур “Муҳаббат йўли” (Виа деллъАморе).
* Узумзорлар ва зайтун боғлари орасидаги сайр йўлаклари.
* Маҳаллий денгиз маҳсулотлари, песто ва бошқа Лигурия таомлари.
**3. Гитхорн, Нидерландия**
Бу ерда автомобиллар ўрнига каналлар, қайиқ ва ёғоч кўприкларни кўрасиз. Қишлоқда 170 дан ортиқ ёғоч кўприк бор. Каналлар қадимда торф қазиб олиш натижасида пайдо бўлган. Бугун эса сайёҳлар сокин электр қайиқларда қишлоқ бўйлаб сайр қилишлари мумкин.
* **Нималарни кўриш мумкин:**
* Каналлар устидан ўтган ёғоч кўприклар ва қамиш томли эски уйлар.
* Электр қайиқда сайр ёки ёғоч қайиқни бошқариб кўриш.
* ХИХ асрдаги деҳқонлар ҳаёти акс эттирилган ът Олде Маат Уус музейи.
* Вейрриббен-Виден миллий боғи.
* Дудланган угор балиғи ва анъанавий голландча қуймоқлар.
**4. Эгисхайм, Франсия**
Бу ерда атиги 1750 га яқин киши яшайди. Ранг-баранг ёғоч уйлар, деразалардаги гуллар ва тор кўчалар уни эски эртакдаги шаҳарчага ўхшатади. 2013-йилда франсузлар уни мамлакатдаги энг севимли қишлоқ деб танлаган. Эгисхайм Элзас виночилик анъаналарининг муҳим марказларидан бири ҳам ҳисобланади.
* **Нималарни кўриш мумкин:**
* Ўрта аср қалъаси атрофида айлана шаклида қурилган тор кўчалар.
* Сен Леон қалъаси, фаввора ва Муқаддас Пётр ҳамда Павел черкови.
* Маҳаллий вино ва Элзас таомларини татиб кўриш.
* Тарте Фламбее ва Баескеоффе каби анъанавий таомлар.
**5. Лаутербруннен, Швейсария**
У “72 шаршара водийси” номи билан машҳур. Яшил водий атрофидаги тоғлардан ўнлаб шаршаралар оқиб тушади. Энг машҳурларидан бири — баландлиги қарийб 300 метр бўлган Стауббач шаршараси. Бу манзара ёзувчи Гётени ҳам илҳомлантирган. Қишлоқ манзаралари “Узуклар ҳукмдори”даги Ривенделл учун ҳам илҳом манбаларидан бири бўлган.
* **Нималарни кўриш мумкин:**
* Тоғ ичида жойлашган Труммелбач шаршаралари.
* Жунгфраужоч ва Шилтҳорн тоғларига чиқиш.
* Пиз Глориа айланувчи ресторани.
* Пиёда сайр, велосипед, параплан ва бошқа фаол ҳордиқ чиқариш турлари.
* Қишда эса чанғи учиш.
**6. Рейне, Норвегия**
Қишлоқни тик қоялар ва тиниқ фёрдлар ўраб туради. Сув бўйидаги ранг-баранг ёғоч уйлар эса бу жойга ўзига хос кўриниш беради. Рейнеда атиги 290 га яқин киши яшайди. Ёзда бу ерда ярим тун қуёшини, қишда эса шимол ёғдусини томоша қилиш мумкин.
* **Нималарни кўриш мумкин:**
* Сув бўйидаги анъанавий рорбу балиқчилар уйлари.
* Маҳаллий треска балиғи ва денгиз маҳсулотлари.
* Қайиқ ёки байдаркада Рейнефёрд бўйлаб сайр.
* Рейнебринген тоғига чиқиб, фёрдлар ва ороллар манзарасини томоша қилиш.
**7. Фригилиана, Испания**
Қишлоқ Сьерра-де-Алмихара тоғлари этагида жойлашган. Унинг эски қисми мусулмонлар ҳукмронлиги даврида шаклланган. Кўчалардаги безаклар, кўк эшиклар ва сопол лавҳаларда араб маданиятининг таъсирини кўриш мумкин.
* **Нималарни кўриш мумкин:**
* Қўлда тайёрланган керамика, тўқимачилик буюмлари ва саватчалар сотиладиган маҳаллий дўконлар.
* Яқин атрофдаги Нерха пляжлари.
* Сьерра-де-Теҳеда, Алмихара ва Алҳама боғлари.
* Мирадор томоша майдончасидаги кафелар, тоғ ҳамда денгиз манзаралари.
**8. Байлштайн, Германия**
Бу ерда Ўрта асрларга хос кўриниш деярли ўзгармаган. Майдони атиги 1,5 квадрат километр бўлган шаҳарчада 140 га яқин киши яшайди. Ўзига хос муҳити сабабли Байлштайн қарийб 90 йилдан бери филмлар учун суратга олиш майдони сифатида ҳам фойдаланиб келинади.
* **Нималарни кўриш мумкин:**
* Байлштайн қалъаси харобалари ва Мозел водийси манзараси.
* Қадимий ёғоч уйлар орасидан ўтувчи монастир зинапоялари.
* Ўрта асрларга хос сокин кўчалар ва майдонлар.
**9. Ровинж, Хорватия**
Истрия яриморолининг ғарбий соҳилида жойлашган шаҳарнинг тарихий қисми бир вақтлар орол бўлган. Венеция ҳукмронлиги остида бўлган йиллар шаҳарнинг меъморчилигига катта таъсир кўрсатган. Тор тош кўчалар, оч рангдаги уйлар ва қизил томлар Адриатика денгизи билан уйғунлашиб, ўзига хос манзара яратади.
* **Нималарни кўриш мумкин:**
* Венеция бароккоси услубидаги Авлиё Евфимия черкови.
* Эски шаҳар кўчалари, қадимий қалъа деворлари ва Балби аркаси.
* Шаҳарга яқин ороллар ва яшил ҳудудлар.
* Пляжлар ва “Олтин бурун” боғи.
* Лим фёрди ва маҳаллий денгиз маҳсулотлари.
* Истрия труфеллари, ёввойи спаржа ва зайтун мойидан тайёрланган таомлар.
**10. Лакок, Буюк Британия**
Асал рангидаги тош уйлар ва тор кўчалар бу ерда гўё вақт бир неча аср олдин тўхтаб қолгандек таассурот уйғотади. Қишлоқ “Гарри Поттер”, “Андиша ва ғурур” ҳамда “Даунтон аббатлиги” каби филмлар ва сериаллар учун суратга олиш майдони бўлган.
* **Нималарни кўриш мумкин:**
* ХИИИ асрда қурилган Лакок аббатлиги.
* “Ҳалол дўконлар” — эсдалик совғалари ва майда-чуйдалар сотувчисиз сотилади, харидорлар эса пулларини шунчаки қутида қолдирадилар.
* Анъанавий чойхоналарда инглизча чой, скон ва уй пишириқларидан татиб кўриш.
Бу 10 масканнинг ҳар бири катта шаҳарлардан узоқлашиб, табиат, тарих ва сокин муҳитни ҳис қилиш учун ўзига хос имконият беради. Алп тоғларидан тортиб, денгиз бўйидаги қишлоқларгача — уларнинг барчаси эртакдаги манзарани эслатади.

