Маҳаллий

Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари саналари эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистондаги давлат ОТМларининг мос ва турдош таълим йўналишларига ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари саналари маълум қилинди. Ушбу синовлар 19–20-август кунлари бўлиб ўтади.

Тест синовлари икки сменада ташкил этилади: биринчи смена соат 08:00 дан 11:00 гача, иккинчи смена эса 15:00 дан 18:00 гача давом этади. Талабгорлар тест бошланишидан камида 1,5 соат олдин паспорт ёки ИД карта ҳамда абитуриент рухсатномаси билан келишлари шарт. Биринчи смена иштирокчилари соат 07:30 га, иккинчи смена иштирокчилари эса 14:30 га қадар текширувдан ўтиб, ўз жойларини эгаллашлари лозим.

Тестлар 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади. Талабгорларга жами 90 та тест топшириғи берилади: мутахассислик фанларидан 30 тадан, мажбурий фанлардан 10 тадан. Тестларни ишлаш ва жавобларни варақага кўчириш учун 3 соат вақт ажратилади.

Тест синовида қатнашиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.уз сайтидан олиш мумкин.

Аввалроқ хорижий ва нодавлат ОТМлардан талабалар ўқишини кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл бериш тизими жорий этилиши ҳақида хабар берилган эди. Бу ҳукуматнинг 11-июндаги қарорида белгиланган.

Регламентга кўра, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ушбу соҳада ваколатли давлат органи ҳисобланади. Ариза берувчи ҳар йили 15-июлдан 5-августга қадар ЙИДХП ёки агентликнинг махсус электрон платформаси ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали ариза беради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.