Хорижий парламентлар вакиллари Самарқандда ўтказилган ёш парламентарийлар ХИИ глобал конференсиясини юқори баҳолашди
Ўзбекистон парламенти делегацияси Танзаниянинг Аруша шаҳрида бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқнинг 153-Ассамблеясида иштирок этди.

Хорижий парламентлар вакиллари Самарқандда бўлиб ўтган ёш парламентарийлар ХИИ глобал конференсиясини юксак баҳолади
Ассамблеяда демократик институтларни мустаҳкамлаш, жамоатчилик ишончини ошириш, тенг имкониятларни таъминлаш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева йиғилиш қатнащиларига жорий йил сентабр ойида Самарқандда ўтказилган Парламентлараро иттифоқ Ёш парламент аъзоларининг ХИИ глобал конференсияси якунлари ҳақида маълумот берди.
Конференсияда глобал муаммолар шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича парламент ечимларини ишлаб чиқиш, БМТнинг «Ёшлар, тинчлик ва хавфсизлик» кун тартибини илгари суриш, рақамли платформаларни масъулиятли тартибга солиш ҳамда ёшларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнидаги иштирокини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ёш парламентарийларнинг ўрни ва имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.
Хорижий парламент вакиллари Самарқанддаги конференсиянинг ташкил этилиш даражаси, халқаро миқёси ва натижаларини юқори баҳолади. Конференсия якуний ҳужжатининг амалий аҳамияти ҳамда Ўзбекистоннинг ёшлар парламент дипломатиясини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси алоҳида қайд этилди.

