Маҳаллий

Хорижий маркетплейсларнинг солиққа тортилиши тартибга солинди

Янги қонун солиқ қонунчилиги ва электрон тижорат қоидаларига ўзгартиришлар киритди. Ҳужжат электрон савдо платформалари орқали товар сотувчи хорижий компаниялар томонидан солиқларни ҳисобга олиш, ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Хорижий маркетплейсларнинг солиққа тортилиши тартибга солинди

11.09.2026 йилдаги ЎРҚ-1173-сонли Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига электрон тижорат соҳасини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Таъкидланишича, рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши электрон тижорат иштирокчилари учун замонавий логистика инфратузилмасига эга бўлган миллий электрон тижорат маконини шакллантиришни, шунингдек, электрон тижорат иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришни талаб этмоқда.

Қонун билан Солиқ кодексига электрон хизматлар кўрсатувчи ёки электрон савдо платформалари орқали товарларни реализация қилувчи хорижий юридик шахсларни солиққа тортишни, уларнинг ҳисоби ва ушланмаларини, солиқларни ҳисоблаш ва ушлаб қолишни, улар томонидан солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқларни тўлашни белгилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, хорижий маркетплейслар Ўзбекистонда сотилган товарлардан ҚҚС тўлаши шарт.

Бундан ташқари, «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонунга электрон тижорат, электрон савдо платформалари, электрон савдо иштирокчилари ва операторларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, электрон тижорат соҳасидаги тўловларни, трансчегаравий электрон тижоратнинг ўзига хос хусусиятларини, шунингдек, рақамли товарлар экспорти ва импортини белгиловчи тузатишлар киритилди.

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 12.09.2026 йилдан кучга кирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.