Хорижга кетаётган ўқувчини мактабдан чиқариш онлайн бўлди
Ўзбекистонда ўқувчини хорижга кетиши муносабати билан таълим муассасасидан чиқариш хизмати тўлиқ онлайн шаклга ўтказилди. Энди ота-она ёки васий my.gov.уз портали орқали ариза топшириши мумкин, қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

Хорижга кетаётган ўқувчини мактабдан чиқариш энди онлайн амалга оширилади
Янги тартибга мувофиқ, 18 ёшга тўлмаган ўқувчини хорижга кетиши сабабли таълим муассасасидан чиқариш учун аризани унинг ота-онаси ёки васийси топшириши мумкин.
Мазкур хизмат мактаб, академик лицей, коллеж ва техникумларда таҳсил олаётган ўқувчиларга тегишли.
Хизмат бепул бўлиб, ариза берувчидан қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди. Керакли маълумотлар идоралараро электрон ахборот тизимлари орқали автоматик тарзда олинади.
Берилган ариза болалар масалалари бўйича тегишли туман ёки шаҳар комиссияси томонидан 5 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Комиссия қарори таълим ташкилотига келиб тушгач, ўқувчи 1 иш куни ичида электрон базадан чиқарилади.

