Маҳаллий

Хориждан қайтган ўзбекистонликлар 60 миллион сўмгача грант олишлари мумкин бўлади

Хориждан қайтган ўзбекистонликлар 60 млн сўмгача грант олишлари мумкин

Хорижда ишлаб, Ўзбекистонга қайтган фуқаролар учун грант танлови эълон қилинди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Танлов агентлик томонидан Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликда, Швеция Адлия вазирлигининг молиявий кўмагида ўтказилмоқда.

Унда хорижда ишлаб, Ўзбекистонга 2025–2026 йилларда қайтган фуқаролар иштирок этишлари мумкин. Хотин-қизларнинг фаол иштироки алоҳида қўллаб-қувватланади.

Танловда аниқ ва асосланган бизнесни ривожлантириш ғоясига, янги иш ўринлари яратиш имкониятига, шунингдек, фаолият кўрсатаётган бизнеснинг барқарорлиги ва самарадорлигига устуворлик берилади.

Ғолиблар ўз бизнесларини ривожлантириш учун 60 млн сўмгача грант олишлари мумкин бўлади.

Аризалар 21 сентябргача қабул қилинади.

Бундан аввал Швеция ва Польша миграция қонунчилигини бузган 27 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилгани маълум бўлган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.