Хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар фойдасига 850 минг доллар ундирилди
2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида хорижда меҳнат қилаётган 817 нафар Ўзбекистон фуқаросининг иш ҳақи ва компенсация масалаларига оид мурожаатлари кўриб чиқилиб, уларнинг фойдасига жами 850 минг АҚШ доллари ундириб берилди. Бундан ташқари, иш берувчилар ва воситачилардан 532 нафар фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари қайтариб олинди.

Хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар фойдасига 850 минг доллар ундирилди
Миграция агентлиги томонидан томонидан тўққиз ой давомида хориждаги ўзбекистонликларнинг иш ҳақи, ҳужжатлар ва иш билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилди.
Иш ҳақи ва компенсацияларни ундириш бўйича энг кўп ҳолат Россияда қайд этилди. Давлатлар кесимида кўрсаткичлар қуйидагича:
Россия — 533 та ҳолат;
Туркия — 155 та ҳолат;
Жанубий Корея — 92 та ҳолат; бошқа давлатлар — 37 та ҳолат.
Ушбу мурожаатлар бўйича хорижий иш берувчилардан фуқаролар фойдасига жами 850 минг доллар ундирилди.
Бундан ташқари, воситачилар ва хорижий иш берувчиларда қолиб кетган шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни кайтаришда ёрдам кўрсатилди. Натижада 532 нафар ватандошнинг ҳужжатлари кайтарилди: Россияда — 331 та ҳолат; Туркияда — 185 та ҳолат; Қозоғистонда — 11 та ҳолат; Жанубий Кореяда — 5 та ҳолат.
Бот орқали мурожаатлар кечаю кундуз қабул қилинади.

