Хоразм вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Подполковник Ойбек Абдукаримович Каимхўжаев Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Тошкент шаҳри Яшнобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Хоразм вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди
Ойбек Абдукаримович Каимхўжаев Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллардан бери фаолият юритиб келади.
Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, Каимхўжаев Яшнобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи бўлишидан олдин мазкур бошқарма бошлиғининг тезкор ишлар бўйича ўринбосари сифатида ишлаган.
2021-йил июнида подполковник Ойбек Каимхўжаев Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.
Шундан бери у ушбу туман ички ишлар органларига раҳбарлик қилиб келган. Жумладан, 2025-йил апрелида Яшнобод тумани ҳокимлиги эълон қилган расмий хабарда ҳам Ойбек Каимхўжаев туман ИИО ФМБ бошлиғи сифатида қайд этилган.
Янги тайинловга қадар Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасига полковник Абдумажид Шермуҳамедов раҳбарлик қилиб келаётган эди. Ички ишлар вазирлигининг 2026-йил 15-июлда эълон қилинган расмий хабарида Шермуҳамедов Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи сифатида кўрсатилган.
Ойбек Каимхўжаев ва Абдумажид Шермуҳамедовнинг 2021-йилдаги тайинловлари ҳам бир вақтда эълон қилинган. Ўшанда Шермуҳамедов Юнусобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи вазифасини бажарувчи, Каимхўжаев эса Яшнобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи этиб тайинланган эди.
Эндиликда подполковник Ойбек Каимхўжаев Хоразм вилояти ички ишлар бошқармасига раҳбарлик қилади.

