Хўжаободда 80% роботлаштирилган ақлли сув ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Президент Шавкат Мирзиёев Хўжаобод туманидаги ақлли сув ҳисоблагичлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган технопаркка ташриф буюрди. Корхона йилига 1 миллион донагача қурилма ишлаб чиқаради. Қиймати 25 миллион долларлик ишлаб чиқариш Хитойнинг Sanchuan компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган. Бу ердаги жараёнларнинг қарийб 80 фоизи роботлаштирилган. Huawei иштирокида ишлаб чиқилган 5G технологиясига асосланган ҳисоблагичлар сув сарфи ва сифатини, ускуналар ҳолатини ҳамда балансни онлайн тарзда кузатиш имконини беради. Ишлаб чиқариш киради […]

Хўжаобод туманида 80% роботлаштирилган ақлли сув ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
Президент Шавкат Мирзиёев Хўжаобод туманидаги технопаркда бўлиб, у ерда ташкил этилган ақлли сув ҳисоблагичлари ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Корхона йилига 1 миллион донагача қурилма ишлаб чиқариш қувватига эга.
Хитойнинг «Sanchuan» компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган лойиҳанинг қиймати 25 миллион долларни ташкил этади. Бу ерда жараёнларнинг қарийб 80 фоизи роботлаштирилган.
5G технологияси асосида ишлайдиган ва «Huawei» иштирокида ишлаб чиқилган ҳисоблагичлар сув сарфи ва сифатини, ускуналар ҳолатини ҳамда балансни онлайн тарзда кузатиш имконини беради.
Ушбу ишлаб чиқариш қуввати 100 гектар майдонда ташкил этилаётган «Андижон технопарки» таркибига киради. У ерда 51 та корхонани жойлаштириш ва 3 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилган.

