Сиёсат

Хизмат сифати ва шаффоф бошқарув: Рақамли ҳукуматда янги ёндашув

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида ИСО 37001 ва ИСО 9001 стандартларига бағишланган ўқув семинари ташкил

Хизмат кўрсатиш сифати ва шаффоф бошқарув: Рақамли ҳукуматда янги ёндашув

Замонавий бошқарув тизимида хизматлар сифатини ошириш ва коррупсиянинг олдини олиш бир-бирига чамбарчас боғлиқ жараёнлардир. Бу мақсадга эришиш учун ҳар бир фаолият шаффоф ва аниқ назорат остида бўлиши зарур.

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида ташкил этилган навбатдаги ўқув семинари айнан шу тамойилларни амалиётга чуқур жорий этишга бағишланди.

"СЕРТ Интернатионал" халқаро ташкилоти экспертлари иштирокида ўтказилган машғулотда Марказ ходимларига халқаро ИСО 37001 ва ИСО 9001 стандартлари бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Халқаро аудитор Алишер Алимов ва консултант Бекзод Юсупов иш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган хавфларни олдиндан баҳолаш ҳамда аудит жараёнларига пухта тайёргарлик кўриш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Бундай ўқув тадбирлари Марказда коррупсияга қарши бошқарув тизимини янада мустаҳкамлаш ва хизматлар сифатини халқаро талаблар даражасида доимий равишда такомиллаштириб боришга хизмат қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.