Маҳаллий

Хивадаги «Қовун сайли» фестивали жаҳон рекордини ўрнатди

Рекордни тасдиқлаш жараёнида Гуиннесс Ворлд Ресордс расмий ҳаками, Туркия ва Марказий Осиё бўйича вакили Шейда

Хивадаги "Қовун сайли" фестивали жаҳон рекордини янгилади

2026-йил 7-9-август кунлари Хива шаҳрида жойлашган "Ичан қалъа" ва "Арда Хива" мажмуаларида "Қовун сайли" фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси маълум қилди.

Жорий йилда фестивалга жами 186 минг нафар меҳмон ташриф буюрди, улардан 150 минг нафари маҳаллий ва 36 минг нафари хорижий сайёҳлар эди.

Фестивалнинг энг диққатга сазовор воқеаларидан бири "Энг катта қовун дегустацияси" бўйича жаҳон рекордининг ўрнатилиши бўлди. Ушбу тадбирда 259 киши бир вақтнинг ўзида 10 дан ортиқ қовун навини татиб кўрди.

Гуиннесс Ворлд Ресордс томонидан берилган расмий сертификатга кўра, ушбу рекорд 2026-йил 9-август куни Хива шаҳрида қайд этилган. Рекордни тасдиқлаш жараёнида Гуиннесс Ворлд Ресордс ташкилотининг расмий ҳаками, Туркия ва Марказий Осиё бўйича вакили Шейда Субаши Гемижи иштирок этди.

Фестивал давомида Хоразм вилояти туманлари, етакчи фермер хўжаликлари ва бошқа иштирокчилар ўз стендларида ўнлаб қовун навларини, шунингдек, вилоятнинг бошқа маҳсулотлари, технологиялари ва ютуқларини намойиш этдилар. Меҳмонлар турли хил қовунлардан татиб кўриш, ишлаб чиқарувчилар билан суҳбатлашиш ва Хоразмнинг қишлоқ хўжалиги анъаналари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Фестивалнинг якуний қисмида ғолиблар эълон қилинди: учинчи ўрин Урганч давлат университети, "УзАуто" Хоразм филиали ва Автомобил йўллари қўмитаси Хоразм вилояти бошқармасига насиб этди. Иккинчи ўринни Хоразм вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси эгаллади. Биринчи ўрин Янгиариқ тумани ҳокимлигига берилди, бош соврин эса Хива шаҳар ҳокимлигига топширилди.

"Қовун сайли" фестивали Хоразм вилоятининг юқори сайёҳлик салоҳиятини яна бир бор тасдиқлади ва агротуризмни ривожлантириш ҳамда минтақанинг замонавий ва меҳмондўст сайёҳлик маскани сифатидаги обрўсини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди", — дейилади хабарда.