Маҳаллий

Хивада янги халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Хива шаҳрида барпо этилиши режалаштирилган халқаро туристик шаҳарча лойиҳаси тақдимоти билан танишди.

Президент матбуот хизмати маълумотларига кўра, Хивада янги халқаро туристик шаҳарча бунёд этилади. Ушбу шаҳарча тарихий мерос ва замонавий шаҳарсозлик ечимларини уйғунлаштирган ҳолда қад ростлайди. Унинг меъморий консепсиясини ишлаб чиқишда Хоразмнинг кўп асрлик шаҳарсозлик анъаналари, хусусан, 1511-йилда Хива хонлигининг илк пойтахти бўлган қадимий Вазир шаҳрининг тарихий тузилиши ва кўчалар тармоғи асос қилиб олинган.

Умумий майдони 12,3 гектар бўлган мажмуада меҳмонхоналар, тарихий ва замонавий экспонатларни намойиш этувчи музей, миллий ва халқаро таомлар ресторанлари, шунингдек, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашади.

Ҳудуднинг катта қисми яшил майдонлар ва сайр йўлакларига ажратилади. Шаршарали фавворалар ва ички ариқлар ташкил этилади. Автотураргоҳларда қуёш панеллари ўрнатилган соябонлар қурилиши ҳам режалаштирилган.

Таъкидланишича, Хоразмда транспорт-логистика ва туризм инфратузилмасининг изчил ривожланиши сайёҳлар оқимининг кўпайишига хизмат қилмоқда. Шу нуқтаи назардан, замонавий туристик мажмуаларни кўпайтириш, хизматлар турини кенгайтириш ва сайёҳларнинг ҳудудда қолиш муддатини узайтириш муҳим аҳамият касб этади.

Янги шаҳарча Ичан-қалъага тушаётган туристик юкламани камайтириш, сайёҳлар учун янги йўналиш ва хизматларни таклиф этишга хизмат қилади. Лойиҳа доирасида минглаб янги иш ўринлари яратилиши, аҳоли учун автомобиллар ҳаракатидан холи яшил дам олиш ҳудудлари барпо этилиши кўзда тутилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.