Лайфстайл

Хивада Хоразм хонлари таомлари халқаро фестивали бўлиб ўтади

2026 йил 19–20 сентябрь кунлари Хивадаги «Arda Xiva» туристик мажмуасида «Хоразм хонларининг миллий таомлари» II Халқаро гастрономик фестивали бўлиб ўтади. Икки кун давомида меҳмонлар Хоразмнинг гастрономик мероси, қадимий рецептлари ва ҳудуднинг анъанавий таомлари билан танишишлари мумкин бўлади. Фестивал доирасида Хоразм ошхонасининг 20 дан ортиқ таомини, шунингдек, турли халқлар миллий ошхоналарининг 10 га яқин таомини тайёрлаш режалаштирилган […]

Хивада Хоразм хонлари таомлари халқаро фестивали бўлиб ўтади

2026 йил 19–20 сентябрь кунлари Хивадаги «Arda Xiva» туристик мажмуасида II Халқаро «Хоразм хонларининг миллий таомлари» гастрономик фестивали бўлиб ўтади.

Икки кун давомида меҳмонлар Хоразмнинг гастрономик мероси, қадимий рецептлари ва ҳудуднинг анъанавий таомлари билан танишишлари мумкин бўлади. Фестивал доирасида Хоразм ошхонасининг 20 дан ортиқ таомини, шунингдек, турли мамлакатлар миллий ошхоналарининг 10 га яқин таомини тайёрлаш режалаштирилган.

Иштирокчилар тухум барак, кўк барак, қовоқ барак, шивит оши, манти, гумма, гўштли қовурдоқ, димлама, қозон кабоб, жигар кабоб, тунча шўрва, мастава, патир, боғирсоқ ва қатлама каби анъанавий таомларни тақдим этадилар.

Хоразм ошхонасидан ташқари, ташриф буюрувчилар Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Грузия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея ва Италиянинг миллий таомларидан татиб кўришлари мумкин бўлади.

Фестивал дастуридан гастрономик танловлар ҳам ўрин олган. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирланадилар.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, фестивал Хоразмнинг гастрономик меросини оммалаштириш, ҳудуднинг туристик салоҳиятини намойиш этиш ҳамда турли халқларнинг пазандачилик анъаналарини алмашиш учун халқаро майдон яратишга қаратилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.