Маҳаллий

Хивада тўртинчи Ўзбекистон–Беларус парламентлараро форуми бошланди

Форумда Ўзбекистон ва Беларус парламентлари палаталари раҳбарлари ва аъзолари, ҳукумат, вазирлик ва идоралар, маҳаллий Кенгашлар, олий таълим муассасалари, ёшлар парламентлари ҳамда бизнес вакиллари қатнашмоқда.

Хивада тўртинчи Ўзбекистон–Беларус парламентлараро форуми иш бошлади

29-сентабр куни Хива шаҳрида «Стратегик шериклик: парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, янги вазифалар ва ҳамкорлик истиқболлари» мавзусида тўртинчи Ўзбекистон–Беларус парламентлараро форуми ўз фаолиятини бошлади.

Форумда Ўзбекистон ва Беларус парламентлари палаталари раҳбарлари ҳамда аъзолари, ҳукумат, вазирлик ва идоралар, маҳаллий Кенгашлар, олий таълим муассасалари, ёшлар парламентлари ва бизнес вакиллари иштирок этмоқда.

Икки кун давом этадиган тадбирда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Форум доирасида Ўзбекистон ва Беларус маҳаллий вакиллик органлари вакилларининг учрашуви ҳам бўлиб ўтади.

Хивада Ўзбекистон ва Беларус тадбиркор аёлларининг тўртинчи бизнес-форуми ҳам ташкил этилмоқда. Унда саноат кооперацияси, қўшма инвестициялар, агросаноат, озиқ-овқат хавфсизлиги, биотехнологиялар, туризм, шунингдек, гуманитар ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.

Тадбир қатнащилари «Маде ин Узбекистан» ва «Маде ин Беларус» брендлари остида ишлаб чиқарилган миллий маҳсулотлар кўргазмаси билан ҳам танишишлари мумкин.

Форум якунида Хива декларациясини қабул қилиш, шунингдек, тижорат шартномалари, ҳамкорлик битимлари ва меморандумларни имзолаш режалаштирилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.