Хитойда ишлаб чиқарилган яна бир робот Усейн Болтга тегишли Жаҳон рекордини янгилади

Хитойда яратилган яна бир робот Усейн Болтнинг жаҳон рекордини янгилади.
Пекинда бўлиб ўтаётган Дунё гуманоид роботлар ўйинларида Хитойнинг "Тиангонг Ултра" роботи 100 метр масофани 8,86 сонияда босиб ўтиб, янги рекорд ўрнатди. Бу натижа енгил атлетика афсонаси, ямайкалик Усейн Болтнинг 9,58 сониялик жаҳон рекордидан 0,72 сонияга тезроқдир.
Пекин гуманоит робототехника инновация маркази томонидан ишлаб чиқилган ушбу робот мусобақаларнинг яримфинал босқичида маррага биринчи бўлиб етиб келди. Қайд этиш жоизки, робот турнирнинг саралаш босқичида ҳам 100 метрни 9,39 сонияда босиб ўтиб, натижани янгилаган эди.
Роботларнинг техник ривожланиш сур'ати томошабинлар ва мутахассисларни ҳайратда қолдирмоқда. Чунки "Тиангонг" роботи ўтган йили ўтказилган илк турнирда худди шу масофани 21,50 сонияда босиб ўтган эди. Бир йил ичида унинг тезлиги икки баравар ошган.
Бироқ, роботларнинг юқори тезлигини тўхтатиш ҳали ҳам муаммо бўлиб қолмоқда. "Тиангонг Ултра" марра чизиғини кесиб ўтгач, секинлашиш ўрнига тўхтатиш учун ўрнатилган махсус матга бориб урилди. Зарба кучи туфайли роботнинг танасида кичик ёнғин келиб чиқди. Бошқа бир яримфинал пойгасида эса рақобатлашаётган роботлардан бири масофа ўртасида қисмларга бўлиниб кетган.
Ташкилотчиларнинг та'кидлашича, "Тиангонг" роботи инсоният томонидан ўрнатилган 4 та жаҳон рекордини ортда қолдиришга муваффақ бўлган. 100 метрдан ташқари, у 400 метр масофани 38,15 сонияда, 1500 метрни 2 дақиқа 21,64 сонияда босиб ўтган ҳамда 2,88 метр баландликка сакрай олган.
Пекиндаги ушбу мусобақада дунёнинг 16 мамлакатидан 2 000 дан ортиқ роботлар футбол, рақс, енгил атлетика ва саноат топшириқлари каби 51 та йўналиш бўйича ўзаро беллашмоқда. Хитой ҳукумати гуманоид робототехникани стратегик тармоқ деб э'лон қилган бўлиб, келгусида ушбу технологиялардан ишлаб чиқариш, логистика ва хизмат кўрсатиш соҳаларида кенг фойдаланишни режалаштирган.
Аввалроқ, Хитойнинг Ҳонор смартфон ишлаб чиқарувчи компанияси яратган "Лигҳтнинг" номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган ва ямайкалик афсонавий спортчи Усейн Болтга тегишли дунё рекордини янгилаган эди.

