Спорт

Хитойда 6 ёшли қиз Рубик кубигини йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади (видео)

Хитойда 6 ёшли қиз Рубик кубигини йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади (видео)

Олти ёшли хитойлик қиз Рубик кубигини йиғиш бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон рекордини янгилади. Унинг ўртача кўрсаткичи 4,27 сонияни ташкил этди, деб ёзади ББС.

“Олти ёшли қиз Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ўтказилган ГраДУАЛ 3х3 ИВ 2026 мусобақасида Рубик кубигини беш марта йиғиб, ўртача 4,27 сониялик натижа қайд этди ва аёллар ўртасида янги жаҳон рекордини ўрнатди”, дейилади хабарда.

Нашр ёзишича, шу тариқа Лян Юнчжи ўзининг аввалги рекордини ҳам янгилаган. У аввал Ухан шаҳрида Рубик кубигини ўртача 4,52 сонияда йиғиб, рекорд ўрнатганди.

Таққослаш учун, эркак спортчилар орасида 3×3 Рубик кубигини беш уриниш натижаси бўйича энг тез йиғган спортчи ҳам хитойлик Йихен Ван ҳисобланади. Ворлд Субе Ассосиатион маълумотига кўра, у 2026-йилда Хитойда ўтказилган мусобақада кубикни ўртача 3,51 сонияда йиғиб, жаҳон рекордини ўрнатган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.