Хитойда 5G ва IIoT технологиялари бўйича семинар бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон Агентлиги вакиллари Хитойда 5G технологиялари, саноат интернети ва ишлаб чиқаришни рақамлаштириш бўйича таҳсил олмоқдалар.

Хитойда 5G ва IIoT технологиялари бўйича семинар бўлиб ўтмоқда
4-24 сентябрь кунлари Хитойнинг Ухань, Чанша ва Ичан шаҳарларида Ўзбекистон Агентлиги ва унинг идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари вакиллари иштирокида «5G ва саноат интернетининг асосий технологиялари ҳамда уларнинг қўлланилиши» мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.
Тренинг давомида иштирокчилар замонавий рақамли технологияларни ўзлаштирмоқдалар ва уларни қўллаш амалиётини ўрганмоқдалар. Бу ҳақда тадбир ташкилотчиси хабар бермоқда.
Семинар доирасида Ўзбекистон томони вакиллари 5G технологиялари, саноат интернети ва замонавий рақамли ечимлар соҳасидаги назарий ва амалий билимларини чуқурлаштирмоқдалар.
Ўрганилаётган технологияларни амалиётга жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Иштирокчилар, шунингдек, Хитойнинг саноатни рақамлаштириш ва модернизация қилиш соҳасидаги тажрибаси билан танишмоқдалар.
Дастурда замонавий технологик ечимлардан амалий фойдаланиш бўйича тажриба алмашиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, иштирокчилар замонавий технологик объектларга ташриф буюриб, бу уларга тегишли амалий ечимлар билан танишиш имконини бермоқда.
Семинар доирасида маърузалар ва амалий машғулотлар ҳам ўтказилмоқда. Тренинг 24 сентябрга қадар давом этади.

