Иқтисодиёт

Хитойда 2 миллион робот бор, аммо етакчи бошқа: заводларни роботлаштиришда ким олдинда?

Хитой саноат роботларининг умумий сони бўйича улкан кўрсаткичга эга бўлса-да, ищилар сонига нисбатан роботлаштириш даражасида Жанубий Корея етакчилик қилмоқда. Бу мамлакатда қайта ишлаш саноатининг ҳар 10 минг ходимига 1220 та робот тўғри келади - жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан тўққиз баробардан ҳам кўп.

Хитойда 2 миллион робот бор, аммо етакчи бошқа: заводларни роботлаштиришда ким олдинда?

Висуал Сапиталист инфографикасида ишлаб чиқаришни роботлаштириш даражаси энг юқори бўлган 22 та иқтисодиёт жамланган. Рейтинг Халқаро робототехника федерацияси — ИФР томонидан 2026-йил апрелда эълон қилинган ва 2024-йил маълумотларига таянган.

Бу ерда мамлакатдаги роботларнинг умумий сони эмас, балки қайта ишлаш саноатида ишлаётган ҳар 10 минг ходимга нечта саноат роботи тўғри келиши ҳисобга олинган.

Саноат роботлари автомобил кузовларини пайвандлаш, электроника йиғиш ва маҳсулотларни қадоқлаш каби ишларни бажаради. Аммо роботлар сонининг кўплиги мамлакат айнан шу нисбий кўрсаткичда ҳам етакчи эканини англатмайди.

Жанубий Корея ва Сингапур олдинда

Жанубий Кореяда ҳар 10 минг саноат ходимига 1220 та робот тўғри келади. Жаҳон бўйича ўртача кўрсаткич эса 132 тани ташкил этади.

Иккинчи ўриндаги Сингапурда ҳар 10 минг ходимга 818 та робот тўғри келган. Бу учинчи ўриндаги Германия кўрсаткичидан қарийб икки баробар юқори: Германияда бу рақам 449 тани ташкил этган.

Жанубий Кореяда электроника ва автомобил саноати жуда ривожланган. Айнан шу икки тармоқ саноат роботларининг дунёдаги энг йирик истеъмолчилари ҳисобланади. 2024-йилда дунё бўйича янги ўрнатилган роботларнинг қарийб ярми шу соҳалар ҳиссасига тўғри келган.

Автоматлаштиришни кучайтираётган яна бир омил — демографик вазият. Манбада айтилишича, 2025-йилда Жанубий Кореяда туғилишнинг йиғинди коеффициенти бир аёлга 0,75 нафар болани ташкил этган. Бу дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлиб, ишлаб чиқарувчилар меҳнат ресурслари қисқариши билан юзлашмоқда.

Сингапурда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилмоқда. Қайта ишлаш саноатида ходимлар сони нисбатан кам бўлган бу мамлакатда туғилиш коеффициенти бир аёлга 0,96 нафар болани ташкил этади.

Нега Хитой етакчи эмас?

2024-йилда Хитойда қарийб 2 миллионта саноат роботи ишлаган. Бу дунёда фойдаланилаётган барча саноат роботларининг тахминан 43 фоизига тенг.

Бироқ мамлакатнинг қайта ишлаш саноатида жуда кўп одам меҳнат қилади. Шу сабабли ҳар 10 минг ходимга тўғри келадиган роботлар сони 166 тани ташкил этган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.