Дунё

Хитой узоқни кўзламоқда

Туркманистон ўз ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини Хитойнинг FK-2000 зенит-ракета мажмуалари билан мустаҳкамлади

Хитой узоққа қарамоқда

Туркманистон мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини кучайтириши керак бўлган Хитойнинг FK-2000 зенит-ракета мажмуаларини қуролланишга қабул қилди. Ушбу ЗРМлар 27 сентябрь куни Ашхободда Туркманистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб ўтказилган парадда намойиш этилди. Туркманистоннинг расмий материаллари ҳам FK-2000 яқинда қуролланишга келиб тушганини тасдиқлайди, деб хабар беради «Военное обозрение» (topwar.ru) ресурси.

Туркманистон армияси янги ҲҲМ воситаларини илк бор намойиш этди. Колоннада Хитойда ишлаб чиқарилган бошқа ЗРМлар — FM-90, KS-1A ва FD-2000 ҳам кўзга ташланди.

Экспертларнинг фикрича, янги қурилманинг пайдо бўлиши Туркманистон Россия қуролларидан аста-секин воз кечиб, бошқа мамлакатлар, хусусан, ХХР аналогларини афзал кўраётганидан далолат беради (яқинда биз Туркманистонга Ҳиндистоннинг Akash ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими етказиб берилгани ҳақида ёзган эдик). Агар 2016 йилги парадда асосан совет ва модернизация қилинган совет техникаси, хусусан, «Оса», «Печора-2М», 2БМ ва С-200В мажмуалари намойиш этилган бўлса, эндиликда ушбу Марказий Осиё республикасининг ҳаво ҳужумидан мудофаа қалқони қисман «хитойликлар»дан шакллантирилган деб айтиш мумкин.

FK-2000 ЗРМ (Россиянинг «Панцирь» ЗРПК аналоги) қисқа масофали ҲҲМ воситаларига киради ва ўз вазифасига кўра узоқ масофали С-200 дан фарқ қилади. Хусусан, Хитойнинг янги маҳсулоти радиолокацион ва оптик-электрон ускуналарни бирлаштирган 8х8 ғилдиракли шассидаги мобил тизимдир. Мажмуа, шунингдек, 12 та зенит ракетаси ва 2 та олти стволли 30 мм-ли автоматик тўпни ўз ичига олади.

Эълон қилинган хусусиятларга кўра, ушбу ЗРМ ракеталари ҳаводаги нишонларни 25 км гача, қанотли ракеталар ва юқори аниқликдаги зарба бериш воситаларини эса 10 км гача бўлган масофада йўқ қилишга мўлжалланган. Шу боис, FK-2000 ни 300 км гача бўлган масофадаги объектларни йўқ қилишга қодир бўлган Россиянинг С-200 тизимининг тўғридан-тўғри аналоги деб даъво қилиб бўлмайди. Хитой мажмуаси шунчаки ҲҲМнинг бошқа эшелонига мўлжалланган.

Қайд этилишича, ҲҲМ янгиланиши фонида Туркманистон армияси ҳозирча совет жанговар авиациясини сақлаб қолмоқда. Очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, республика Ҳарбий-ҳаво кучлари флоти таркибида 24 та МиГ-29 ва 25 та Су-25 самолёти мавжуд.

Экспертларнинг фикрича, техникани модернизация қилишнинг кейинги босқичи ушбу қирувчи самолётларни Хитойникига алмаштириш бўлиши мумкин. Бундай шартномалар ҳақида тасдиқланган маълумотлар йўқ, шунинг учун ҳозирча бу фақат тахминлардир.

ОАВда, шунингдек, Ашхободдаги парадда туркман аскарлари АҚШнинг янги M7 штурм милтиқлари билан кўрингани, бронетехникага эса замонавий M250 пулемётлари ўрнатилгани хабар қилинган эди. Ушбу қурол турлари АҚШда ишлаб чиқарилади ва НАТО давлатлари армиялари томонидан фаол қўлланилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.