Иқтисодиёт

Хитой сабаб 2026-йил охиригача 300 минг киши ишсиз қолиши мумкин

Хитой туфайли 2026-йил охиригача 300 минг киши ишсиз қолиши мумкин

Европа Иттифоқи саноатида иш ўринлари қисқариши тез суръатларда кучайиши эҳтимоли бор. Бунга Брюссел Хитой бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчилари томонидан саноатнинг “мустамлакага айлантирилиши”ни тўхтатмагани сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда етакчи саноат касаба уюшмаси огоҳлантирди.

Эурометал ташкилоти Хитой билан рақобат кучайгани ортидан 2026-йилнинг қолган қисмида 300 мингта иш ўрни қисқариши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Айни пайтда Хитойнинг ушбу блок билан савдодаги кунлик профицити рекорд даражага — 1 миллиард еврога етган.

Европа ишлаб чиқарувчилари Европа Комиссияси хавфни тўлиқ англамаётганидан хавотирда. Уларнинг айтишича, Хитой таъминот занжирларига эҳтиёт қисмлар сотиш орқали кириб бормоқда ва Европа саноатини “ютиб юбормоқда”.

“Хитой нима қилаётганини яширмаяпти. Бу уларнинг беш йиллик режасида бор”, деди Эурометал президенти Александр Юлиус Гуардиан нашрига.

“Хитой хомашё етказиб берувчи бўлишни хоҳламайди. Мамлакат тайёр маҳсулот етказиб беришни истайди. Улар асосий маҳсулот занжирларида бўлишни хоҳлайди. Чунки таъминот занжирини назорат қилса, бутун қиймат занжирига эгалик қилишини билади”, дея қўшимча қилди у.

У Европа Комиссиясидан Хитой экспортининг эҳтиёт қисмлар даражасидаги таъсирини тўлиқ тушунишни сўрамоқда. Бунга ишлаб чиқаришнинг 90 фоизида ишлатиладиган металлар ва кимёвий моддалар киради.

Европа Иттифоқи электромобиллар бўйича аллақачон чоралар кўрган. 2024-йилда Хитой импортига божлар жорий этилган эди. Июн ойида эса пўлат импортига юқорироқ божлар киритилди. Блокнинг савдо комиссари Марош Шефчович ЙИ ва Хитой ўртасидаги йиллик 360 миллиард евролик савдо тенгсизлиги “бардош бериб бўлмайдиган” ҳолат эканини айтди. Икки томон савдо урушининг олдини олиш учун октябрда якунланадиган уч ойлик музокаралар ўтказишга келишиб олди.

“Германия каби бошқа жойларда ҳам ищилар саноатдаги иш ўринларини йўқотмоқда. ОАВ ва сиёсатчилар оқибатни кўрмоқда, аммо бунга сабаб бўлаётган ъвирусъга қарши курашмаяпти. Улар нима учун бу содир бўлаётганини ёки компаниялар нима учун Хитой ёки Ҳиндистонга кўчиб ўтаётганини ҳамда касодга учраётганини тушунмаяпти”, деди Юлиус.

Ушбу “вирус” тарқалишига шароит яратаётган омиллардан бири Европа металл ишлаб чиқарувчиларининг харажатлари ошганидир. Улар пўлат импортига божлар ҳамда энергия кўп сарфлайдиган соҳалар учун углерод чиқиндилари солиқларини тўламоқда.

Хитойда ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмлар бундай тўловларга дучор бўлмайди. Юлиуснинг қўшимча қилишича, бу ҳолат ва Хитой валютаси — юаннинг паст баҳоланиши хитойлик рақобатчилар билан беллашишни қийинлаштирмоқда.

Компаниялар аксиядорларни қаноатлантириши керак. Улар Брюсселдан чиқаётган сиёсий фикрларга қарамай, Хитойдан маҳсулот сотиб олишда давом этаверади.

“Ишлаб чиқариш Европани тарк эца, минтақа фақат маҳсулот тайёрлашни эмас, балки инвестициялар, билимларни ва узоқ муддатли иқтисодий барқарорликни ҳам йўқотади”, деди Эурометал намойиш олдидан.

Европа Комиссиясининг июн ойидаги таҳлилида юқори энергия харажатлари ва глобал рақобат сабабли 1 миллиондан ортиқ иш ўрни йўқолиши тахмин қилинган эди. Бунга Германиянинг Волксваген автоишлаб чиқарувчиси ўтган ҳафтада тасдиқлаган 100 мингта иш ўрнини қисқартириш режаси ҳам киради.

Хитой Европани бир неча бор протексионизмда айблаган. 2026-йил бошидаги Хитойнинг Синхуа нашри хабарига кўра, мамлакат ЙИ Хитой компаниялари ёки маҳсулотларини нишонга олишда давом эца, қатъий қарши чоралар кўриш билан таҳдид қилган. Шундан сўнг ЙИ ва Хитой уч ойлик келишувга эришган.

Куни кеча Мерседес-Бенз раҳбарияти ходимлар харажатларни қисқартиришга рози бўлмаса, Германиядаги заводлардан бирини ёпиб, ишлаб чиқаришни Шарқий Европага кўчиришни режалаштираётганини маълум қилганди. Таъкидланишича, компания раҳбарияти ходимларга бериладиган айрим тўловларни, жумладан, таътил пули ва Рождество бонусларининг бир қисмини бекор қилишни, шунингдек, ҳафталик 35 соатлик иш вақтини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда.

Раҳбарият Германиядаги корхоналарда меҳнат харажатларининг юқорилиги компаниянинг рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатмоқда, деб ҳисобламоқда. Бунга, хусусан, Мерседес-Бенз автомобилларининг савдоси, айниқса, Хитой бозорида пасайгани сабаб бўлмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.