Иқтисодиёт

Хитой компанияси Наманганга 200 миллион доллардан ортиқ инвестиция киритади.

Raising Sun Technology бўёқ-лойиҳа материаллари ишлаб чиқаришга 200 миллион доллардан ортиқ инвестиция киритишни ва 500 дан ортиқ иш ўрни яратишни режалаштирмоқда.

Хитой компанияси Наманганга 200 миллион доллардан ортиқ инвестиция киритади.

Хитойнинг Raising Sun Technology Co., Ltd. компанияси Наманган вилоятида бўёқ-лак маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда. Лойиҳага киритиладиган умумий инвестициялар ҳажмини 200 миллион доллардан ошириш, корхона тўлиқ қувват билан ишга тушгач эса 500 дан ортиқ иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Raising Sun Technology Co., Ltd. компанияси раҳбари Мао Бу Се бошчилигидаги делегация Наманган вилоятига ташриф буюриб, йирик инвестиция лойиҳасини ишга тушириш бўйича таклиф тақдим этди.

Компания Наманганда бўёқ-лак маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона қуришни режалаштирмоқда. Лойиҳани уч босқичда амалга ошириш кўзда тутилган. Биринчи босқичда хитойлик инвестор 85 миллион доллар сармоя киритиб, 500 та янги иш ўрни яратишни мақсад қилган.

Кейинчалик лойиҳага киритиладиган умумий инвестициялар ҳажмини 200 миллион доллардан ошириш режалаштирилган.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Хитой делегациясини қабул қилиб, тақдим этилган таклифлар билан танишди.

Учрашув давомида томонлар янги ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар. Корхонани жойлаштириш учун Наманган эркин иқтисодий зонаси таркибига кирувчи Чуст тумани ҳудудидан мос келадиган майдонни кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.

Қайд этилишича, лойиҳани амалга оширишда экологик талабларга риоя этилишини таъминлаш кўзда тутилган.

Корхона тўлиқ ишлаб чиқариш қувватига чиққанидан сўнг, янги корхонада 500 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Учрашув якунлари бўйича томонлар корхонани жойлаштириш ва Наманган вилоятида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича навбатдаги қадамларни кўриб чиқдилар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.