Халқаро ҳамкорлар сафини кенгайтириш бош мақсадимиз бўлиб қолади - Саида Мирзиёева
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мамлакат раҳбари билан бирга Қорақалпоғистондаги қатор обектларда бўлди. Жумладан, ташриф давомида янги тиббиёт академияси, саноат корхоналари ҳамда интенсив боғларни кўздан кечириб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва одамлар даромадини ошириш борасида яратилаётган шароитлар кўздан кечирилган.

Халқаро ҳамкорлар сафини кенгайтириш бош мақсадимиз бўлиб қолади — Саида Мирзиёева
“Ташрифнинг асосий воқеаси энергетика, саноат, транспорт, тиббиёт, рақамли инфратузилма ва бошқа йўналишлардаги бир қатор йирик лойиҳаларга старт берилгани бўлди.
Уларнинг аксарияти нуфузли хорижий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилмоқда. Қорақалпоғистонга йўналтирилаётган инвестициялар ҳажми ортиб, янги салмоқли лойиҳалар кўпаймоқда. Бу — мамлакатимизга бўлган юксак ишонч ҳамда тадбиркорлик учун яратилаётган қулай шарт-шароитларнинг амалий тасдиғидир.
Биз йўлимизда қатъий давом этамиз: сармоялар оқимини янада кучайтириш, халқаро ҳамкорлар сафини кенгайтириш ва кўлами бундан-да улкан янги лойиҳаларни ишга тушириш бош мақсадимиз бўлиб қолади”, деб ёзди Мирзиёева.

