Дунё

Волксваген ва Ауди дунё бўйлаб 2,1 миллионта автомобилнинг бутловчи қисмини алмаштириш учун чақириб олмоқда

Ауди Қ3, ВВ Голф, Голф Вариант, Тигуан, Тоуран ва Саддй моделларидаги рул механизмида нуқсон аниқланган.

Волксваген ва Ауди бутун дунё бўйлаб 2,1 миллионта автомобилнинг бутловчи қисмини алмаштириш учун чақириб олмоқда

Волксваген ва Ауди компаниялари рул механизмида жойлашган бирикма билан боғлиқ эҳтимолий муаммо туфайли дунё бўйлаб 2,1 миллиондан ортиқ автомобилни чақириб олмоқда. Бу ҳақда Умумгермания автомобил клуби (АДАС) маълум қилди.

Гап 2017-йил 31-октабрдан 2024-йил 23-майгача ишлаб чиқарилган Ауди Қ3, шунингдек 2013-йил 24-сентабрдан 2024-йил 1-июлгача ишлаб чиқарилган Волксваген Голф, Голф Вариант, Тигуан, Тоуран ва Саддй моделларига тааллуқли.

Ишлаб чиқарувчининг тушунтиришича, айрим ҳолатларда коррозия туфайли рул механизмида жойлашган бирикма болти емирилиши мумкин.

Чақириб олиш кампаниясига тушган автомобиллар эгалари автосервисга мурожаат қилиши керак. У ерда болт коррозияга чидамлироқ болтга алмаштирилади.

Сентабр ойида Волксваген АҚШда 208,7 мингдан ортиқ 2018-йилда ишлаб чиқарилган Тигуан, 2018–2019-йилларда ишлаб чиқарилган Атлас ва 2019–2021-йилларда ишлаб чиқарилган Ауди Қ3 моделларини қайтариб олишини билдирган эди. Компания бунга рул болтининг муддатидан олдин коррозияга учраши ва синиши хавфини сабаб қилиб кўрсатган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.